ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЧЕКЛАНГАН ТАРИФЛАР БЎЙИЧА ШАҲАРДА МУНТАЗАМ ЙЎЛОВЧИ ТАШИШЛАРНИ БАЖАРИШ БИЛАН БАНД БЎЛГАН ТАШУВЧИЛАРНИ МОЛИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 16 июлда 963-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 24 октябрдаги 77-сонли «Чекланган тарифлар бўйича аҳоли ташишда мунтазам шаҳар йўловчилар ташувини бажариш билан банд бўлган ташувчиларни молиялаш тўғрисидаги низом ва унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 963-2, 09.11.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Автомобиль транспорти соҳасида монополиядан чиқариш ва бошқарувни такомиллаштириш тўғрисида»ги 2001 йил 4 июндаги ПФ-2871-сонли, «Тошкент шаҳрида йўловчи транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 2006 йил 11 январдаги ПФ-3713-сонли фармонлари, «Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятининг алоҳида турларини амалга оширишни тартибга солиш тўғрисида»ги 2006 йил 9 мартдаги ПҚ-303-сонли қарорига биноан, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2000 йил 7 августда 76-сон билан тасдиқланган «Чекланган тарифлар бўйича шаҳарда мунтазам йўловчи ташишларни бажариш билан банд бўлган ташувчиларни молиялаш тўғрисидаги низом»га (2000 йил 30 август, рўйхат рақами 963 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 йил, 16-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 3 июль,
70-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 288-модда; 2012 й., 45-сон, 519-модда)