ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ «ЎЗАРХИВ» АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ, ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШГА ТААЛЛУҚЛИ ИЖТИМОИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАЛАБ ҚИЛИБ ОЛИШ БЎЙИЧА ХОРИЖДАН КЕЛИБ ТУШГАН СЎРОВНОМАЛАРНИ ИЖРО ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 28 майда 373-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директорининг 2020 йил 18 декабрдаги 255-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга тааллуқли ижтимоий-ҳуқуқий ҳужжатларни талаб қилиб олиш бўйича хориждан келиб тушган сўровномаларни ижро қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 373-2, 22.12.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Архивлар тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида архив ишини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 3 февралдаги 49-сон қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга тааллуқли ижтимоий-ҳуқуқий ҳужжатларни талаб қилиб олиш бўйича хориждан келиб тушган сўровномаларни ижро қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (1997 йил 5 ноябрь, рўйхат рақами 373) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ўн кун ўтгач кучга киради.
«Ўзархив» агентлиги Бош директори А. АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 апрель,
10-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 22-23-сон, 206-модда)