22.05.2008 йилдаги 104-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 21.11.2020
 LexUZ шарҳи
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 31 декабрдаги 351-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 52-сон, 565-модда)
4. Болалар шаҳарчаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ўз уставига амал қилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
58. Болалар шаҳарчасининг мукаммал фаолият юритиши учун Болалар шаҳарчаси ходимлари сони ва зарур лавозимлар рўйхати иловага мувофиқ унинг тузилмасига кирадиган оилалар сонига боғлиқ ҳолда намунавий штатларга асосан белгиланади.
Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қисман маблағ билан таъминланади, яъни фаолият кўрсатаётган ва янгидан ташкил этилган «SOS — Ўзбекистон Болалар маҳаллалари» уюшмасининг болалар маҳаллалари таъминоти учун харажатлар, хусусан — ушбу Низомнинг 66-бандида назарда тутилган харажатлар, коммунал хизматлар, тарбиячиларга (SOS — оналарга) ва уларнинг ёрдамчиларига (SOS — оилавий ёрдамчиларга) тўланадиган иш ҳақи ҳамда иш ҳақига тенглаштирилган бошқа тўловлар харажатлари қопланади.