LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика иқтисодиёти тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини 2008/2009 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида:
республика иқтисодиёти тармоқларини 2008/2009 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар 1-иловага* мувофиқ;
асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини ҳудудлар бўйича 2008/2009 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш топшириқлари 2—4-иловаларга* мувофиқ;
асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва техник тузни ҳудудлар бўйича 2008/2009 йиллар куз-қиш даври учун тайёрлаш топшириқлари 5-иловага* мувофиқ;
республика иқтисодиёти тармоқларини 2008/2009 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси таркиби 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг коммунал хизмат кўрсатиш масалаларига мутасадди ўринбосарлари раҳбарлигида айнан шундай ҳудудий комиссиялар тузсинлар.
3. Республика комиссияси (Н.М. Ханов) республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2008/2009 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар ва топшириқларни бажариш юзасидан ташкилий тадбирлар комплекси белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.