Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш ва декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2007 йил 9 сентябрдаги 198-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 37-38-сон, 389-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш ва декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2007 йил 9 сентябрдаги 198-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 37-38-сон, 389-модда) мувофиқ олиб чиқилаётган товарларнинг божхона қиймати декларациясини (бундан кейин БҚД деб юритилади) тўлдириш тартибини белгилайди.
3. БҚД тегишли божхона юк декларациясининг (бундан кейин БЮД деб юритилади) иловаси бўлиб, усиз ҳақиқий ҳисобланмайди. БҚД ушбу Йўриқноманинг 5-бандида келтирилган ҳолатлардан ташқари Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган барча товарлар учун тўлдирилади ва товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона органига БЮД билан бир вақтда тақдим этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 7 февралдаги 01-02/19-09-сонли қарорига (рўйхат рақами 1803-1, 17.02.2015 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 7-сон, 83-модда)
6. БҚД ушбу Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ БҚД-1 шаклида ёки Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ БҚД-2 шаклида тўлдирилади.
Бошқа ҳолатларда БҚД БҚД-2 шаклида тўлдирилади.
7. БҚД-1 ва БҚД-2 шаклларининг ҳар бири 2 та асосий варақлардан иборат: биринчи (олд) ва божхона қиймати ва унинг элементлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатиладиган иккинчи варақ. БҚД-1 ва БҚД-2 шаклдаги декларациялар (асосий варақлар) биттадан учта тургача бўлган товарлар учун тўлдирилади. Учта турдан кўп товарлар учун қўшимча варақлардан фойдаланилади ва бу варақлар ҳам ўз навбатида биттадан учта тургача бўлган товарлар учун тўлдирилади.
БҚД-1 ва БҚД-2 шакл декларациясининг олд варағида кўрсатилган барча маълумотлар қўшимча варақларда кўрсатилган товарларга бутунлай тааллуқли бўлса, қўшимча варақлардан фойдаланиш мумкин. Қўшимча варақлар сифатида БҚД-1 ва БҚД-2 шаклларининг иккинчи варақларидан фойдаланилади.
§ 1. БҚД-1 шаклини тўлдириш тартиби
5-«Қўшимча варақлар сони» устунида БҚД-1 шаклига илова қилинган қўшимча варақлар сони кўрсатилади.
12-«Жой ва сана» устунида БҚД-1 тўлдирилган жой ва сана кўрсатилади.
§ 2. БҚД-1 шаклининг қўшимча варағини тўлдириш тартиби
12. БҚД-1 шаклининг ҳар бир қўшимча варақларида учта тургача товарлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. Ҳар бир қўшимча варақда унинг тартиб рақами ва БҚД-1 шаклининг рўйхатга олиш рақами кўрсатилади.
14(а)-устунда агар олдиндан олди-сотди нархига сотувчи томонидан амалга оширилган воситачилик ва брокерлик тўловлари ва бошқа воситачилик хизматлари бўйича харажатлар киритилмаган бўлса, кўрсатилади. Агар БҚД-1 шакли бир тўпламга кирувчи бир неча номдаги товарлар учун тўлдирилса ва шартнома шу тўпламдаги барча ёки бир неча товарларга тааллуқли бўлса, воситачилик, брокерлик ва бошқа воситачилик тўловлари 13(а), 13(б) ва 13(в) устунларида кўрсатилган ҳар бир номдаги товарлар ўртасида қиймати бўйича пропорционал равишда тақсимланади.
14(б)-устунда агар контейнерлар ва (ёки) бошқа кўп марталаб ишлатиладиган тараларга товар номенклатурасига мувофиқ баҳоланаётган товар билан бир бутун сифатида қаралса, сотувчининг контейнерлар ва (ёки) бошқа кўп марталаб ишлатиладиган тараларга қилган харажатлари кўрсатилади. Агар кўп марталаб ишлатиладиган таралардан фойдаланилса, унда бир неча бор товар етказиб беришда уларнинг нархи ҳар бир тўпламдаги товарлар миқдорига пропорционал равишда тақсимланади. Тарага қилинган харажатларнинг пропорционал равишда тақсимланиши (яъни унинг қийматини қисмларга бўлиб ҳар бир тўпламга ўтказиш) шартномада ўз аксини топган ёки бирор бир ҳужжат билан тасдиқланган бўлса, божхона органи томонидан қабул қилинади. Тара учун қилинган харажатларга тарани сотувчига қайтариш билан боғлиқ бўлган алоҳида тўланадиган харажатлар киритилмайди.
15(а)-устунда хом ашё, материаллар, деталлар, ярим тайёр фабрикатлар ҳамда олиб чиқиладиган товарнинг таркибий қисми ҳисобланадиган бошқа бутловчи қисмларнинг қиймати кўрсатилади. Сотувчи томонидан учинчи шахслардан уларни сотиб олишда тўланган нарх мазкур товарларнинг (хизматлар) қиймати ҳисобланади. Агар мазкур товарлар сотувчи ёки у билан боғлиқ шахс томонидан ишлаб чиқарилган бўлса, сотувчининг тегишли бухгалтерия ҳужжатлари билан тасдиқланган ишлаб чиқариш қиймати уларнинг ишлаб чиқариш қиймати сифатида қабул қилинади. Агар сотиб олувчига сотувчи томонидан аввал ишлатилган товарлар тақдим этилса, уларнинг қиймати сотувчининг бухгалтерия маълумотлари асосида эскириш даражаси ҳисобга олинган ҳолда аниқланади. Агар сотувчи томонидан сотиб олувчига хом ашё, материаллар, деталлар, ярим тайёр фабрикатлар ҳамда олиб чиқиладиган товарнинг таркибий қисми ҳисобланадиган бошқа бутловчи қисмларни қайта ишлаш, етказиб бериш, сақлаш ва бошқа хизматлар кўрсатилган бўлса, мазкур хизматлар қиймати (божхона қийматини ҳисоблашда) уларни сотувчи томонидан ишлаб чиқарилган ёки сотиб олинган нархи эътиборга олинади.
18(а)-устунда агар етказиб бериш шартига мувофиқ товарларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиш жойигача бўлган транспортда ташиш харажатлари баҳоланаётган товар нархига қўшилмаган бўлса, улар кўрсатилади. Исталган турдаги транспорт воситалари орқали товарларни етказиб беришда, божхона қийматига юкни транспортда ташиш даврида амалда бўлган тегишли транспортда ташиш тарифлари асосида ҳисоблаб чиқилган маблағ қўшилади. Агарда мазкур транспорт воситасида юкни ташиш бўйича ягона тариф ҳақида маълумотлар мавжуд бўлмаса, транспорт харажатларини ҳисоблаб чиқаришда харажатларнинг зарур моддалари ва элементларидан иборат транспорт харажатларини калькуляция қилиш бўйича бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фойдаланиш лозим. Агар БҚД-1 бир неча турдаги товарлар учун тўлдирилса, олиб чиқиш жойигача бўлган транспорт харажатлари уларнинг оғирлигига пропорционал равишда тақсимланади.
§ 3. БҚД-2 шаклини тўлдириш тартиби
17. 1(а), 1(б), 2, 3, 4(а), 4(б)-устунлар ушбу Йўриқнома талаблари асосида БҚД-1 шаклидаги декларациянинг тегишли устунларини тўлдириш тартиби бўйича тўлдирилади.
5-«Қўшимча варақлар сони» устунида БҚД-2 шаклига илова қилинган қўшимча варақлар сони кўрсатилади.
9-«Жой ва сана» устунида БҚД-2 тўлдирилган жой ва сана кўрсатилади.
§ 4. БҚД-2 шаклининг қўшимча варағини тўлдириш тартиби
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 7 февралдаги 01-02/19-09-сонли қарори (рўйхат рақами 1803-1, 17.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 7-сон, 83-модда)
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 7 февралдаги 01-02/19-09-сонли қарори (рўйхат рақами 1803-1, 17.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 7-сон, 83-модда)
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 7 февралдаги 01-02/19-09-сонли қарори (рўйхат рақами 1803-1, 17.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 7-сон, 83-модда)
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 7 февралдаги 01-02/19-09-сонли қарори (рўйхат рақами 1803-1, 17.02.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 7-сон, 83-модда)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази