ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ, РАҚОБАТ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Табиий монополия субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимларни амалга ошириш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартишлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 3 майда 913-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 10 январдаги 01/17-26/02-сонли «Табиий монополия субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимларни амалга ошириш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома ҳамда унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 913-6, 20.01.2014 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Табиий монополиялар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси томонидан 2000 йил 22 февралда тасдиқланган «Табиий монополия субъектлари томонидан асосий воситаларни сотиб олиш ёки бериш бўйича битимларни амалга ошириш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га (2000 йил 27 март, рўйхат рақами 913) иловага* мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси в.б. Б. УЛАШОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 25 апрель,
8-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 19-сон, 164-модда)