Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 мартдаги «Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини давлат синовларидан ўтказиш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 97-сонли ҳамда 2003 йил 28 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида»ги 290-сонли қарорларига асосан қарор қиламиз:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалик техникаси ва технологияларини давлат синовларидан ўтказиш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1998 йил 5 мартдаги 97-сон, «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси стандартларига мувофиқ, «Ўзагромашсервис» уюшмаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалик техникаси ва технологияларини сертификациялаш ва синаш давлат маркази (бундан кейинги ўринларда ЎзҚТТСДМ деб юритилади) томонидан ўтказиладиган синов турларини, синовлар режасини тузиш тартибини, ишни бажариш ва истеъмолчига етказиб бериш жараёнида синовдан ўтадиган маҳсулотларнинг норматив-техник ҳужжатлар талабларини қониқтириш ҳолатини назорат қилиш тартибини белгилаб беради.
14. ЎзҚТТСДМ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сон қарорига асосан 2010 йилдан тўлиқ ўзини-ўзи маблағ билан таъминлашга ўтиши муносабати билан 2008-2009 йиллар мобайнида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси маҳаллий-туб корхоналари ишлаб чиқарадиган техникаларнинг харажатлари, давлат бюджети томонидан ажратиладиган пул маблағларига мос равишда қисман «Буюртмачи» ҳисобидан тўланади. 2010 йилдан бошлаб ўтказиладиган қабул синовлари «Буюртмачи» маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази