ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БОЖХОНА ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ОЛИБ ЎТИЛАДИГАН ТОВАРЛАРНИНГ МАҚСАДИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 22 апрелда 1147-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 12 майдаги 01-02/8-33, 30, 2016-18-сонли «Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали товарларни олиб келиниши мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1147-5, 17.05.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 197, 211 ва 230-моддалари, «Бож тарифи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33-моддаси, «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 7-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 52-сон, 534-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Иловага* мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан 2002 йил 1 июнда 02/8-15, 01-03/32, ва 2002-53-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали жисмоний шахслар томонидан олиб ўтиладиган товарларнинг мақсадини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга (2002 йил 4 июнь, рўйхат рақами 1147 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил 11-12-сон, 2003 йил 3-сон) ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 7 апрель,
01-02/8-19-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 7 апрель,
31-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 7 апрель,
2008-17-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 17-сон, 138-модда)