Ҳужжат кучини йўқотган 06.08.2019 16.04.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1792
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 16.04.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1792
Кучга кириш санаси
26.04.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 06.08.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАНК КАССАЛАРИГА ТОПШИРИЛАЁТГАН НАҚД ПУЛ ТУШУМИНИНГ БАРҚАРОР ЎСИШИНИ ВА УЛАРНИНГ УЗЛУКСИЗ БЕРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАНИШИ БЎЙИЧА МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ РАҒБАТЛАНТИРИЛИШИ ВА УЛАРНИНГ МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 16 апрелда 1792-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 6 августдаги 325-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1792-1, 06.08.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2018 й., 10/18/3085/2163-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сонли қарорига мувофиқ қарор қиламиз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Банк кассаларига топширилаётган нақд пул тушумининг барқарор ўсишини ва уларнинг узлуксиз берилишини таъминланиши бўйича мансабдор шахсларнинг рағбатлантирилиши ва уларнинг масъулиятини ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Қ. Рофиев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Э. Гадоев зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 24 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
296-В-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 24 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008-21-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк Бошқаруви ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 24 мартдаги 296-В, 2008-21-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк кассаларига топширилаётган нақд пул тушумининг барқарор ўсишини ва уларнинг узлуксиз берилишини таъминланиши бўйича мансабдор шахсларни рағбатлантирилиши ва уларнинг масъулиятини ошириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом банк кассаларига тушаётган нақд пул тушумининг барқарор ошиши ва уни аҳоли ҳамда хўжалик юритувчи субъектларининг депозит ҳисобварақларидан узлуксиз берилишини таъминлаганлик учун давлат солиқ хизмати, банклар ва инкассация хизматининг мансабдор шахсларини рағбатлантириш ва уларнинг масъулиятини ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Банк кассаларига тушаётган нақд пул тушумининг барқарор ўсишини таъминлаганлик учун рағбатлантириш тизими қуйидагилар учун белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чакана савдо, умумий овқатланиш, иш ва хизматлар кўрсатишдан тушган нақд пул тушумини банк кассаларига топширилиши устидан мониторинг ва назорат юритиш бўйича Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаларининг раҳбарлари ҳамда пул муомаласини тартибга солиш бўлинмалари раҳбарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, шаҳар ва туман солиқ инспекциялари раҳбарлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, шаҳар ва туман бўлимлари (филиаллари)нинг раҳбарлари ҳамда пул муомаласи ва касса операциялари бўлимлари раҳбарлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Банк кассаларига тушаётган нақд пул тушумининг барқарор ошишини таъминлаганлик учун давлат солиқ хизмати, тижорат банклари мансабдор шахсларига мукофот пуллари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 153 ва 180-моддаларига мувофиқ, мазкур ташкилотларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондлари ва махсус жамғармалари ҳисобидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Нақд пул тушумининг ўсиши ва мижозларнинг нақд пулга бўлган талабларини қондириш борасида мансабдор шахсларни рағбатлантириш ва уларга нисбатан чоралар кўриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳисобот ойи якуни бўйича тегишли ҳудудлардаги тижорат банклари кассаларига инкассация хизмати орқали топширилган нақд пул тушумининг ўтган ойдагига нисбатан камида 5 фоиз миқдорда ўсишини таъминлаганлик учун ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилган шахслар мансаб маошининг 20 фоизигача миқдорда рағбатлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган Давлат солиқ қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, шаҳар ва туман солиқ инспекциялари раҳбарлари тегишли ҳудудда тижорат банклари кассаларига инкассация хизмати орқали савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш соҳасидан топширилган нақд пул тушумлари ўтган ойдагига нисбатан камида 5 фоиз миқдорда ўсиши таъминланганида мукофотланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган тижорат банкларининг раҳбарлари — мазкур банкларнинг тегишли Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, шаҳар ва туманлардаги бўлимлари (филиаллари) кассаларига савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш соҳаларидан ҳамда аҳоли қўлидаги бўш пул маблағларини муддатли омонатларга жалб қилиш ҳисобига тушаётган нақд пул тушуми ҳажми оширилганда, касса операцияларининг кирим ва чиқим қисми нисбати ўтган ой кўрсаткичига нисбатан кам бўлмаганида ҳамда аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг ҳисобварақларидаги мавжуд маблағлари доирасида қонун ҳужжатларига мувофиқ берилиши лозим бўлган нақд пул тўловлари, айниқса биринчи навбатда тўланадиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ўз вақтида амалга оширилган тақдирда мукофотланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мукофотлаш мукофотланаётган шахснинг умумий ишга қўшган шахсий ҳиссасига қараб юқори ташкилотнинг буйруғи (қарори) асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси ва тижорат банкларининг ўз жамоа шартномаларига, ички меҳнат тартиби қоидаларига ва бошқа локал ҳужжатларига биноан банк кассаларига тушаётган нақд пул тушумининг барқарор ортиб боришини таъминлаганлиги учун Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари, давлат солиқ хизмати, тижорат банкларининг тегишли мансабдор шахсларига нисбатан меҳнат қонунчилиги доирасида рағбатлантиришнинг бошқа усуллари ҳам қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жойларда инкассация хизмати орқали банк кассаларига топширилган нақд пул тушумларининг миқдори ўтган ойдагига нисбатан камайган ҳолларда ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига мувофиқ интизомий жазо чоралари, жумладан ҳайфсан ёки ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима қўлланилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг ҳисобварақларидаги мавжуд маблағлари доирасида амалдаги қонунчиликка мувофиқ берилиши лозим бўлган нақд пул тўловлари, уларнинг талаби бўйича узлуксиз берилишини таъминланмаганликлари учун уларнинг раҳбар ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пул тўловларини узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида» 2005 йил 5 августдаги ПҚ-147-сонли қарорига асосан чоралар кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интизомий жазоларни қўллаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 182-моддасига қатъий риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Мансабдор шахсларни рағбатлантириш ва уларнинг масъулиятини ошириш устидан назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Низом талабларининг бажарилишини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитаси назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитаси банк кассаларига тушаётган нақд пул тушумларининг барқарор кўпайиб боришини рағбатлантиришга доир чора-тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида тегишли ҳудудий (Бош) бошқармаларидан олинган маълумотлар асосида тижорат банклари, солиқ ва инкассация хизматининг шаҳар ва туман бўлимлари бўйича умумлаштиради ва таҳлил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитаси банк кассаларига тушаётган нақд пул тушумларининг барқарор ўсиб боришини таъминлаганлик учун мансабдор шахсларни рағбатлантириш ҳамда нақд пул маблағларининг узлуксиз берилишини таъминлаш юзасидан уларнинг масъулиятини ошириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар натижалари бўйича ҳар ойда Республика пул-кредит сиёсати комиссиясига тегишли материаллар ва таклифларни киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ҲАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 20 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 20 март
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 16-сон, 122-модда)