Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, ПСИХОТРОП МОДДАЛАР ВА ПРЕКУРСОРЛАРНИ ТАШИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. ГППларни ташиш учун ички ишлар органлари томонидан рухсатномаларнинг берилиши

III. ГППларни автомобиль транспортида ташиш

IV. ГППларни ҳаво транспортида ташиш

§1. Ташиш учун қабул қилиш

§ 2. Ташиш ҳужжатлари, қадоқланиши, маркировкаси

§ 3. Ташишни ташкиллаштириш

§ 4. Юк келгандан сўнг уни сақлаш ва бериш

V. ГППларни темир йўл транспортида ташиш

§ 1. Ташишга қабул қилиш

§ 2 ГППларни юклаш ва туширишга бўлган талаблар

VI. ГППларни қўл юки сифатида ташиш

VII. Якуний хулоса

1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари қўриқловисиз ташишга рухсат этилган прекурсорларнинг кам миқдорлари

Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида»ги 315-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қиладилар:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида»ги 315-сон қарорига мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият юритиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни (бундан кейинги ўринларда ГПП деб юритилади) ташиш тартибини белгилайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 31 июлдаги «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тўғрисида»ги 293-сон қарорининг 3, 4-иловаларида келтирилган II, III рўйхатларига киритилмаган мураккаб (таркибида ГППлар мавжуд бўлган) дори воситаларини ташишда рухсатнома расмийлаштирилиши талаб қилинмайди.
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ГППларни катта партияда ташиш учун бир марталик рухсатнома ички ишлар органлари томонидан беш иш куни ичида (2-илова) юкнинг номи ва миқдори, юк жўнатилишининг тўлиқ маршрути, юкни ташишга масъул шахс ва кузатувчи шахслар (қўриқлаш таркиби), ташишга жалб этилган транспорт воситаси ва уларнинг ҳайдовчилари ҳақида маълумотлар кўрсатилган юридик шахс раҳбарининг аризаси асосида қуйидаги ҳужжатлари илова қилинган ҳолда берилади:

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази