29.02.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1775
Электр энергетикада назорат бўйича Давлат инспекцияси «Ўздавэнергоназорат» бошлиғининг буйруғи, 29.02.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1775
Кучга кириш санаси
10.03.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 01.06.2018
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 29 апрелдаги 210-сонли «Собиқ ССР Иттифоқининг қонуности ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» инспекцияси) тўғрисидаги низомга асосан, буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 29 апрелдаги 210-сон «Собиқ ССР Иттифоқининг қонунга оид ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори, 2004 йил 1 мартдаги 96-сон қарори билан тасдиқланган «Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» инспекцияси) тўғрисидаги низом»га (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 9 сон, 105-модда) ва 2005 йил 27 январдаги 32-сон қарори билан тасдиқланган «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари»га (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 3-4 сон, 26-модда) мувофиқ, ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш борасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида технологик жараёнларда ҳамда уйларни иситиш ва иссиқ сув таъминоти учун электр энергиясидан фойдаланилишини келишиш тартибини белгилайди.
8. Мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилганлардан ташқари электр иситиш асбобларидан технологик мақсадларда фойдаланилганда, электр энергиясини қўлланилиши келишилиши лозим:
9. Электр иситиш асбобларидан технологик мақсадларда фойдаланиш учун электр энергияси қўлланилишини келишиш учун электр энергияси истеъмолчилари мазкур Низомнинг 2-параграфида белгиланган ҳужжатлардан ташқари энергия ташувчи сифатида электр энергияси қўлланишининг заруриятини ва уни иситишнинг бошқа (оловли печлар, буғли иситиш, иккиламчи энергия ресурсларидан фойдаланиш) усулига алмаштириш мумкин эмаслигини ёки техник-иқтисодий жиҳатдан мақсадга номувофиқлигини асослаб берувчи ҳужжатларни тақдим этишлари лозим, хусусан:
20. Фойдаланиши келишилган электр иситиш асбоблари ва уларнинг келувчи симлари Электр ускуналарининг тузилиши қоидаларига, Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидаларига (2004 йил 9 июль, рўйхат рақами 1383 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 27-сон, 317-модда) ва Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидаларига (2004 йил 20 август, рўйхат рақами 1400 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 33-сон, 379-модда) талабларига ҳамда мазкур Низомда баён этилган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.
23. Электр иситиш асбобларини улаш учун электр монтаж ишлари, олдиндан «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси билан келишилган энергия таъминоти лойиҳасига қатъий риоя қилган ҳолда, Истеъмолчи объектларини электр таъминоти лойиҳаларининг келишувини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (2007 йил 20 октябрь, рўйхат рақами 1731 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 43-сон, 436-модда) ҳамда электр энергияси ҳисобини ташкил этиш борасида энергия таъминоти ташкилотларининг талабларига мувофиқ бажарилиши лозим.