Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Электрон тўловлар тўғрисида», «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 июндаги 120-сонли «Электрон тижоратни амалга оширишда тўловларни ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Электрон тўловлар тўғрисида», «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 12 июндаги 120-сонли «Электрон тижоратни амалга оширишда тўловларни ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тўлов тизимини ташкил қилиш бўйича асосий қоидаларни, умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари, жумладан Интернет орқали ахборот тизимларига киришда ахборот хавфсизлигини таъминлаш механизмларини, шунингдек, тўлов тизими субъектлари ўртасида молиявий маълумотларни ўзаро айирбошлашда реквизитлар таркибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Банкнинг ички тўлов тизимини ташкил қилиш «Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) мувофиқ бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.
14. Чакана тўлов тизимларида клиринг операциялари учун, яъни банк тўлов тизимлари орқали бир нечта операциялар бўйича ягона суммали битта электрон тўлов амалга оширилишида, шунингдек, банк ҳисобварақларига масофадан фаол хизмат кўрсатиш тизимларида телекоммуникация провайдер ва операторлар ёки коммунал хизмат (электр ва телекоммуникация хизматлари, эксплуатацион ва коммунал хизматлар) корхоналари фойдасига бир хил турдаги операцияларда электрон тўлов ҳужжатларининг бошқа шаклларидан фойдаланишга рухсат этилади. Бунда пул маблағларини тўловчи ва олувчи — тўлов тизимининг фойдаланувчилари, шунингдек, банк ҳисобварақларига/дан пул ўтказмалари амалга оширилган ҳолларда эса, уларнинг банк реквизитлари ҳам аниқ идентификацияланган бўлиши керак. Электрон тўлов ҳужжати реквизитларининг таркиби ва тузилмасига бўлган талаблар пул маблағларини олувчилари билан келишилади ҳамда тўлов тизими қоидаларида белгиланади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази