ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
БОЖХОНА ҚОНУНЧИЛИГИНИ БУЗГАН ШАХСЛАРНИ МАЪМУРИЙ УШЛАБ ТУРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 7 февралда 717-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 22 январдаги 01-02/22-7-сонли «Божхона қонунчилигини бузган шахсларни маъмурий ушлаб туриш тартиби тўғрисидаги низомни, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 717-2, 01.02.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ш. Хайруллаев зиммасига юклатилсин.
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2008 йил 17 январь,
01-02/22-6-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 6-7-сон, 29-модда)