Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 11.01.2008 йилдаги ПҚ-775-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ-ТИЖОРАТ ХАЛҚ БАНКИНИНГ КАПИТАЛЛАШУВ ДАРАЖАСИНИ ЯНАДА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 7 ноябрдаги ПҚ-726-сон қарорининг ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашув даражасини, рақобатбардошлиги ва молиявий барқарорлигини янада ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Давлат-тижорат Халқ банкининг Халқ банки низом жамғармасини иловага* мувофиқ жадвал бўйича 2010 йилнинг 1 январига қадар қўшимча омонатларни қўйиш ҳисобига 100,0 млрд. сўмга етказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, қўшимча омонатларни қўйиш Халқ банки таъсисчиларининг улушларига пропорционал равишда қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги — 45,9 млрд. сўм, шу жумладан Халқ банкига ажратилган Нарх-навони тартибга солиш жамғармаси ссудаси бўйича қарз маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг давлат бюджетига ўтказиладиган фойдасининг бир қисми, шунингдек, 2008-2009 йиллар мобайнида Халқ банкига бериладиган солиқ имтиёзлари натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан 1,5 млрд. сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки — ўз фойдаси ҳисобидан 44,1 млрд. сўм, шу жумладан 2005-2006 йилларда жамғариб бориладиган пенсия тизимининг фаолият кўрсатиши бўйича чора-тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисобидан 6,1 млрд. сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқ банки 2010 йилнинг 1 январигача бюджетга тўланадиган солиқларнинг барча турларидан, шунингдек, олиб келинадиган банк ускуналари ва технологиялари учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин, солиқдан озод этиш натижасида бўшайдиган маблағлар эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Халқ банки низом жамғармасидаги улушини шакллантиришга мақсадли тарзда йўналтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси Ф.М. Муллажонов зиммаларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2008 йил 11 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-775-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 3-4-сон, 10-модда, 48-сон, 473-модда)