ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
БОЖХОНА ҚИЙМАТИНИ ТЎҒРИЛАШ БҚТ-1 ВА БҚТ-2 ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 8 январда 920-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 1 февралдаги 01-02/8-5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2869, 14.03.2017 й.) асосан 2017 йилнинг 23 июнидан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 19 сентябрдаги 198-сон «Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиладиган товарларнинг божхона қийматини белгилаш ва декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2000 йил 5 апрелдаги қарори билан тасдиқланган «Божхона қийматини тўғрилаш БҚТ-1 ва БҚТ-2 шаклларини тўлдириш бўйича» йўриқномага (2000 йил 20 апрель, рўйхат рақами 920 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 й., 8-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун муддат ўтгач амалга киритилсин.
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 18 декабрь,
01-02/19-1-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 1-2-сон, 6-модда)