Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИНИ ТЎЛАШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ ВА КЕЧИКТИРИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 26 декабрда 697-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 17 ноябрдаги 01-02/8-62-сонли «Божхона тўловларини тўлаш муддатларини узайтириш ва уларни бўлиб тўлашга имкон бериш бўйича йўриқнома, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 697-6, 30.11.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 110-моддаси (Олий Мажлис ахборотномаси, 1998 йил, 2-сон, 36-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 июлдаги ПҚ-416 сонли «Маҳаллий дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 28-29-сон, 267-модда) мувофиқ қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 1999 йил 16 мартдаги 03/8-78-сонли қарори билан тасдиқланган ва Марказий банк билан 121-В-сонли ва Молия вазирлиги билан 24-сонли рўйхат рақамлари орқали келишилган «Божхона тўловларини тўлаш муддатини узайтириш ва кечиктириш бўйича йўриқнома»га (1999 йил 8 апрель, рўйхат рақами 697) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 5 декабрь,
01-02/8-16-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 540-модда)