Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 20 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-589-сон Қарорининг 4-бандига асосан қарор қиламиз:
1. Илова қилинган фавқулодда ҳолатларда телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқа хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг
2007 йил 31 октябрдаги 02-8/3191, 16, 133, 9, 207, 18-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
2007 йил 31 октябрдаги 02-8/3191, 16, 133, 9, 207, 18-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 20 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-589-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида фавқулодда ҳолатларда телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тартибини белгилайди.
фавқулодда ҳолатлар — ҳарбий ҳаракатлар, зилзилалар, сув тошқинлари, ёнғинлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда вазиятлар;
телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш — бошқа фойдаланувчиларга нисбатан телекоммуникацияларнинг исталган тармоқлари ва воситаларидан фойдаланиш учун биринчи навбатдаги ҳуқуқ;
телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш — фавқулодда ҳолатлар бўйича ишларни ташкил қилиш ва ўтказиш вақтида бошқа фойдаланувчилар томонидан телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш;
телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни чеклаш — фавқулодда ҳолатлар бўйича ишларни ташкил қилиш ва ўтказиш вақтида бошқа фойдаланувчилар томонидан телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни қисқартириш (телекоммуникациялар воситалари ишларининг режимлари, кўрсатилаётган телекоммуникациялар хизматларининг ҳажмларини ўзгартириш);
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Фавқулодда ҳолатларда алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасидаги махсус ваколатли орган алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологияларининг исталган тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, уларнинг ишлашини чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 26 июлдаги 42-мҳ, 10, 61, 7, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 1743-1, 12.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 33-сон, 445-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати (кейинги ўринларда — махсус истеъмолчи деб юритилади) фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни кўриш имкониятини таъминлаш, фавқулодда ҳолатлар юзага келганда давлат бошқаруви, миллий хавфсизлик, мудофаа ва ҳуқуқ-тартиботни қўриқлаш бўйича вазифаларни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 26 июлдаги 42-мҳ, 10, 61, 7, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 1743-1, 12.08.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 33-сон, 445-модда)
4. Фавқулодда ҳолатлар вақтида вазиятга боғлиқ ҳолда махсус истеъмолчилар бўлинмаларини алоқа билан таъминлаш навбати фақат биринчи ва иккинчи навбатнинг алоқалари бўйича амалга оширилади, бунда алоқа каналлари ва воситаларини ажратиш тасдиқланган навбатчилик рўйхати (кўчирма)да белгиланганлигига мувофиқ амалга оширилади;
5. Фавқулодда ҳолатларда телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ва чеклаш телекоммуникацияларнинг исталган тармоқлари ва воситаларига нисбатан қўлланиши мумкин.
6. Фавқулодда ҳолатлар юзага келганда, телекоммуникациялар операторлари, идоравий телекоммуникациялар тармоқлари эгалари техник имкониятлар мавжуд бўлганда, махсус истеъмолчиларга алоқа каналлари, телекоммуникациялар линиялари, телекоммуникациялар воситалари, шу жумладан охирги (терминал) ускунани қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатда фойдаланишга тақдим этадилар.
7. Телекоммуникациялар операторлари, идоравий телекоммуникациялар тармоқларининг эгалари фавқулодда ҳолатлар, фавқулодда ҳолатлар оқибатлари билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни ўтказиш, давлат бошқаруви, ҳуқуқ-тартиботни қўриқлаш, давлатнинг мудофаа қобилияти ва хавфсизлигига тааллуқли барча хабарларга мутлақ устуворликни тақдим этади.
8. Фавқулодда ҳолатлар юзага келганда, телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади:
махсус истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қондириш учун бўш телекоммуникация воситалари мавжуд бўлмаганда;
телекоммуникациялар тармоқларида ўта юкланишнинг олдини олиш мақсадида трафикни чеклаш зарур бўлганда;
фавқулодда ҳолатлар минтақаларида ишга жалб қилинадиган радиоэлектрон воситалар ишида электромагнит мослашувни таъминлаш зарур бўлганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Телекоммуникацияларнинг исталган тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик деб юритилади) томонидан тегишли махсус истеъмолчининг асосланган таклифларига биноан махсус истеъмолчилар билан ўзаро ҳамкорликда қабул қилинади. Ушбу таклифлар Вазирликка телекоммуникацияларнинг исталган тармоқлари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда етказилади ҳамда зудлик билан кўриб чиқилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг 2015 йил 20 майдаги 121-мҳ, 8, 57, 6, 14-сонли қарори (рўйхат рақами 1743-2, 25.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 275-модда)
телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларининг фавқулодда ҳолатлар минтақаларида алоқа хизматларига эҳтиёжларини қондириш учун зарурлиги ва етарлилигининг асослантириш;
алоқа каналлари, телекоммуникациялар линиялари ва воситалари, жумладан охирги (терминал) ускуна, радиочастоталарнинг қўшимча диапазонлари (полосалари)га нисбатан эҳтиёж;
телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ва чеклаш ёки уларни тақдим этиш вақти ҳамда муддатлари.
11. Телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларининг фавқулодда ҳолатлар зонасида алоқа хизматларига эҳтиёжларини қондириш учун зарурлиги ва етарлилигини асослаган ҳолда, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ва чеклаш тўғрисидаги таклифлар бир кун давомида ҳужжатларни узатишнинг исталган усулларидан, шу жумладан электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, ҳужжатлар билан махсус истеъмолчининг раҳбари томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Фавқулодда ҳолатлар минтақасида телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларининг ҳолатини таҳлил қилиш асосида Вазирлик телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тўғрисидаги қарорни қабул қилади. Қабул қилинган қарор фармойиш билан расмийлаштирилади ва телекоммуникациялар операторлари ва идоравий тармоқлар эгаларига, шу жумладан фавқулодда ҳолатлар зонасида жойлашганларга етказилади.
Ушбу фармойиш Вазирлик раҳбари томонидан имзоланади ва телекоммуникацияларнинг исталган тармоқлари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда, телекоммуникациялар операторлари ва идоравий тармоқлар эгаларига етказилади ҳамда зудлик билан бажарилади.
Вазирлик, алоқани ташкил қилиш зарур бўлганда, фавқулодда ҳолатлар вақтида ҳудудда барча алоқа ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, уларнинг телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш ва тиклаш бўйича ваколатлари учун жавобгарларни белгилайди ҳамда буни кўрсатилган фармойишда белгилайди.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг 2015 йил 20 майдаги 121-мҳ, 8, 57, 6, 14-сонли қарори (рўйхат рақами 1743-2, 25.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 275-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Фавқулодда ҳолатлар вақтида телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тўғрисидаги фармойишда чеклашлар (тақиқлашлар)нинг амал қилиш муддатлари белгиланади. Зарур бўлганда телекоммуникацияларнинг исталган тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш муддатини фармойишда кўрсатилгандан ортиқ муддатга узайтиришни Вазирлик тегишли қарор билан қабул қилади ва уни ушбу Низомда белгиланган тартибда етказади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг 2015 йил 20 майдаги 121-мҳ, 8, 57, 6, 14-сонли қарори (рўйхат рақами 1743-2, 25.05.2015 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 21-сон, 275-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Фавқулодда вазиятлар вақтида ушбу Низомнинг талаблари бажарилишини рад этиш, кечиктириш ёки бажарилишига қарши ҳаракат қилиш ҳолатларида юридик ва жисмоний шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)