Ҳужжат кучини йўқотган 03.01.2001 20.08.1996 йилдаги Ф-655-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 03.01.2001
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармойиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ДЕВОНИНИНГ НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ВА УНИНГ ЖОЙЛАРДАГИ БЎЛИНМАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИНГ ЯНГИ ТАҲРИРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармойиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 3 январдаги Ф-1320-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг назорат инспекцияси низомини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармойиши билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Текширишларни тартибга солиш ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштириш тўғрисида» 1996 йил 8 августдаги УП-1503-сон фармонига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Назорат инспекцияси ва унинг жойлардаги бўлинмалари тўғрисида низомнинг янги таҳрири унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Назорат инспекцияси ва унинг жойлардаги бўлинмалари ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1995 йил 8 ноябрдаги Ф-574-сонли фармойишининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 20 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ф-655-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 20 августдаги Ф-655-сон фармойишига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Назорат инспекцияси ва унинг жойлардаги бўлинмалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Назорат инспекцияси ва жойлардаги назорат инспекциялари марказий назорат органи бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва уларга мувофиқ қабул қилинган республика Ҳукуматининг қарорлари бажарилиши устидан таъсирчан назорат ташкил этилишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Назорат инспекциялари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, Президентнинг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий ҳужжатларига, ушбу Низомга амал қиладилар. Назорат инспекцияларининг фаолияти қонунчиликка, демократия, ошкоралик принципларига қатъий риоя этишга асосланади ҳамда фуқароларнинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари муҳофаза қилинишига кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Назорат инспекцияларининг ташкилий тузилмаси ва уларнинг фаолиятига раҳбарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Куйидагилар назорат инспекцияларининг тизимини ташкил этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Назорат инспекцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ҳузуридаги Назорат инспекцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари маҳкамаларининг назорат инспекциялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар, шаҳарлар ҳокимликлари маҳкамаларининг назорат инспекциялари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Назорат инспекциясининг раҳбари айни бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, жойлардаги назорат инспекцияларининг раҳбарлари эса лавозимлари бўйича — тегишли ҳокимларнинг ўринбосарлари ҳисобланадилар. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ҳузуридаги Назорат инспекцияси раҳбарининг мансаб мавқеи Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ҳузуридаги Назорат инспекциясининг, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари маҳкамалари назорат инспекцияларининг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Назорат инспекцияси розилиги билан белгиланган тартибда тайинланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ҳузуридаги Назорат инспекциясининг, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари маҳкамалари назорат инспекцияларининг бошқа ходимлари мазкур органлар назорат инспекциялари раҳбарларининг тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимлари томонидан тайинланадилар ҳамда уларнинг розилиги билан лавозимидан бўшатиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жойлардаги назорат инспекциялари ўзларининг юқори назорат инспекцияларига, шунингдек тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисига, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ҳокимларига ҳисобот берадилар. Жойларда назорат инспекцияларига раҳбарликни ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришни, методологик жиҳатдан таъминлашни уларнинг юқори назорат инспекциялари амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Назорат инспекцияларининг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Назорат инспекциясининг ва жойлардаги назорат инспекцияларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Президентнинг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда уларни ижро этиш учун қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви, банк, солиқ ва молия муассасалари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхона ва ташкилотлар томонидан қандай бажарилаётгани устидан таъсирчан назоратни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— жойлардаги давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органларининг ижрочилик интизомига риоя этиш, улар фаолиятидаги сансалорлик ва тўрачиликни тугатиш борасидаги иши устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— республикада қулай инвестиция муҳити таъминланишини, қўшма корхоналар барпо этиш ва уларнинг ишлаши чоғида тўрачиликка йўл қўйилмаслигини, хорижий сармоя иштирокидаги йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг ҳолатини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва уларни ижро этиш учун қабул қилинган Ҳукумат қарорлари тегишли даражада бажарилмаётганлиги, тадбиркорликка тўсқинлик қилинаётганлиги, назорат ташкилотларининг ходимлари, жойлардаги давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органларининг, уларга қарашли ҳудудий бўлинмаларнинг, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, масъулиятсизлик, нотўғри хатти-ҳаракатлар қилаётганликлари тўғрисида фуқаролардан тушган хат ва аризаларни текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— бозор муносабатлари механизмларини амалга оширишга, тадбиркорларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга, хорижий сармояларни жалб этиш ва самарали фойдаланишга, республикада иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга қаратилган таклифларни тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Назорат инспекцияларининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Назорат инспекциялари ўз зиммаларига юкланган вазифаларга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, шуларга мувофиқ қабул қилинган Ҳукумат қарорлари жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви, банк, солиқ ва молия муассасалари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхона ва ташкилотлар томонидан қандай ижро этилаётганлигини текширишни ташкил қилиш ва шундай текширишларни ўтказиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширадилар, уларнинг ўз вақтида ва самарали бўлишини таъминлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ҳокимликлар, вазирликлар, идоралар, давлат концернлари, корпорациялар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар ишида республика Президенти ва Ҳукуматининг дастурий қарорларини бажаришлари чоғида тўрачиликка, сансалорликка, ижрочилик интизоми бузилишига йўл қўймаслик борасида уларнинг фаолияти устидан мунтазам суратда назорат ўтказилиб турилишини таъминлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— жойлардаги давлат ҳокимияти, хўжалик бошқаруви, банк, молия ва солиқ органларининг, шу органлар ҳудудий бўлинмаларининг, қайси идорага бўйсунишидан ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг дастурий қарорларини қандай бажараётганликлари ҳақида ўз ваколатлари доирасида уларнинг ахборотларини тинглайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— республика Президенти ва Ҳукуматининг дастурий қарорлари тегишли даражада бажарилмаётганлиги, тадбиркорликка, хорижий сармоялар Ўзбекистонга жалб этилишига тўсқинлик қилинаётганлиги, назорат ташкилотларининг ходимлари, жойлардаги давлат ҳокимияти, хўжалик бошқаруви органларининг, уларга қарашли ҳудудий бўлинмаларнинг, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, масъулиятсизлик, нотўғри хатти-ҳаракатлар қилаётганликлари тўғрисида фуқаролардан тушган хат ва аризаларни текширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Президент фармонлари, қарорлари, фармойишлари ҳамда шуларга мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ҳудудий ҳокимият органлари томонидан қабул қилинган қарорлар ижро этилмаётганлиги фактлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисига ва ҳокимларга ахборот берадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— бозор тузилмалари ва бўғинларини, республикага хорижий сармояларни жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш учун қулай шарт-шароитларни вужудга келтиришга, кўп тармоқли иқтисодиётни шакллантиришга, тадбиркорликни авж олдиришга, аниқланган камчиликлар ва бузилишларни бартараф этишга қаратилган таклифларни раҳбар органларга киритадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— республика Президенти фармонларини ва Ҳукумат қарорларини тегишли тарзда ижро этмаганликлари учун раҳбарларни интизомий жавобгарликка тортиш ҳақидаги, эгаллаб турган лавозимларига мувофиқ ёки мувофиқ эмасликлари тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президентига, ҳокимларга, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, уюшмалар, концернлар, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларига тақдим этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— текширишлар чоғида аниқланган ва жиноий жавобгарликка олиб келадиган талон-торожликлар, хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш каби ва мансабдор шахслар томонидан қилинган бошқа ножўя хатти-ҳаракатлар тўғрисидаги ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— жойларда ижрочилик интизомининг ҳолатини ўрганадилар, бозор иқтисодиётига изчиллик билан ўтишни таъминлашга қаратилган меъёрий ҳужжатларнинг ташаббус кўрсатилган лойиҳаларини тайёрлашда қонун чиқарувчи ва ижроия ҳокимият органлари, иқтисодий тузилмалар билан баҳамжиҳат ҳаракат қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот ва маълумотномаларни давлат органлари ҳамда бошқа органлардан, корхоналар, хўжаликлар, муассасалар ва ташкилотлардан, мансабдор шахслардан сўраб оладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ўз фаолиятини амалга ошириш учун мутахассисларни, олимларни, давлат, хўжалик, назорат органларининг вакилларини жалб этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Назорат инспекциялари заруратга қараб, аммо ҳар чоракда камида бир марта ўтказиладиган ўз мажлисларида маҳаллий ҳокимият идоралари, назорат ва банк органлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар вакилларининг иштирокида, ўтказилган текширишларнинг якунларига оид материалларни, мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги тавсияномаларни, республиканинг тегишли ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш борасидаги таклифларни ҳамда ўз ваколатлари доирасидаги бошқа масалаларни кўриб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат инспекцияларининг улар томонидан ўтказиладиган назорат тадбирларига мутахассисларни жалб этиш тўғрисидаги қарорлари қайси шахсларга юборилган бўлса, уларнинг ижро этишлари учун мажбурий ҳисобланади, Назорат инспекцияларининг бошқа қарорлари тавсиянома тусида бўлади ва улар юборилган ташкилотларда кўриб чиқиш учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат инспекцияларининг ходимлари зиммасига юкланган вазифаларни бажаришлари чоғида уларга қаршилик қилиш бунда айбдор бўлган шахсларнинг қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлишларига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Текширишларнинг натижалари ва улар юзасидан кўрилган чора-тадбирлар зарур ҳолларда оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларга маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Назорат инспекцияларининг фаолияти судлар ва прокуратура органларининг, шунингдек ички ишлар ва адлия органларининг одил судловни ҳамда прокурор назоратини, суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириш, хўжалик низоларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ишларига дахлдор бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Хорижий сармоялардан самарали фойдаланишни назорат қилиш хизмати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий сармояларни республика иқтисодиётига жалб этиш ва улардан фойдаланиш жараёни, хорижий сармоядорларга кафолатлар ҳамда имтиёзлар берилишининг тўлиқлиги ва уларнинг тўғри қўлланилиши устидан назоратни амалга ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини, республикада қулай инвестиция муҳитини таъминлаш, қўшма корхоналарни барпо этиш чоғида сансалорлик ва тўрачиликка йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Назорат инспекцияси таркибида хорижий сармоялардан самарали фойдаланишни назорат қилиш хизмати тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур хизмат ўз ишини Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ амалга оширади.