ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА БАНКЛАР ТОМОНИДАН ПУЛ МУОМАЛАСИГА ДОИР ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 9 октябрда 1518-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/6-сонли «Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1518-4, 01.05.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банклардаги депозит ҳисобварақлардан нақд пулдаги тўловларни узлуксиз таъминлаш кафолатлари тўғрисида» 2005 йил 5 августдаги ПҚ-147-сонли қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага (2005 йил 26 октябрь, рўйхат рақами 1518) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин амалга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 25 август,
22/9-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 421-модда)