27.09.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1722
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи, 27.09.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1722
Кучга кириш санаси
07.10.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 16.09.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 1 июндаги ПҚ-363-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Республика мақсадли китоб жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 23-сон, 204-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан қисқа муддатли мақсадли ссудаларни бериш тартибини белгилаш мақсадида буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 1 июндаги ПҚ-363-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида Республика мақсадли китоб жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 23-сон, 204-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан қисқа муддатли мақсадли ссудаларни бериш тартибини белгилайди.
8. Агентликнинг ссуда бериш тўғрисидаги ёзма таклифига мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг бир нусхаси илова қилинади.
10. Мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилган тақдирда, ссуда бериш тўғрисидаги таклиф кўриб чиқилмайди ва ҳужжатлар уч кун ичида ссуда олувчига қайтарилади.
е) мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилган талабларга жавоб бермайдиганларга.
23. Ссуда олувчиларнинг раҳбарлари, мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва холислигига, шунингдек ссудадан мақсадли фойдаланиш ва белгиланган муддатда олинган ссуда ва унинг фоизлари қайтарилишига шахсан жавобгардир.