ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУҚАРО ҲАВО КЕМАЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 12 сентябрда 1239-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 9 мартдаги 72-н-сонли «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2768, 11.03.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ҳаво кемаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини янада такомиллаштириш ва уларни Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) талабларига мувофиқлаштириш мақсадида буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2003 йил 4 апрелдаги 44-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ҳаво кемаларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига (2003 йил 29 апрель, рўйхат рақами 1239) иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Ҳ. ТРОБОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 13 август,
125-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 393-модда)