LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 11 сентябрдаги 01-02/12-51-сонли «Божхона назорати зоналарини ташкил этиш тартиби, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 470-4, 20.09.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига 1997 йил 29 август 472-I-сонли (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 230-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда) ва Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сонли «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси 2006, № 10, 536-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Давлат божхона қўмитаси томонидан 1998 йил 31 июлда тасдиқланган «Божхона назорати ҳудудини ташкил этиш Тартиби»га (1998 йил 8 август, рўйхат рақами 470) иловага* мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун муддат ўтгач амалга киритилсин.
3. Қарор ижроси таъминланишини назорат қилиш Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ш. Хайруллаев зиммасига юклатилсин.