Ҳужжат кучини йўқотган 08.10.2019 19.07.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1698
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг,Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг,Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 19.07.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1698
Кучга кириш санаси
29.07.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 08.10.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИГА ТОВАРЛАРНИ НОҚОНУНИЙ РАВИШДА ЧЕТДАН ОЛИБ КЕЛИШ, ЧЕТГА ОЛИБ ЧИҚИШ ҲАМДА ЭТИЛ СПИРТИ, АЛКОГОЛЛИ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ НОҚОНУНИЙ АЙЛАНМАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ИЧКИ ИШЛАР ИДОРАЛАРИГА ТАҚДИМ ЭТИШ ВА ЯГОНА МАРКАЗЛАШГАН ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 19 июлда 1698-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 8 октябрдаги 456-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1698-1, 08.10.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш, таҳлил этиш ва улардан амалиётда фойдаланиш ҳамда ягона марказлашган ҳисобини юритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати, Бош прокуратураси, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни ички ишлар идораларига тақдим этиш ва ягона марказлашган ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2007 йил 8 июнь,

12-сон

Олий суд раиси Б. МУСТАФОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 8 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ум-72-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 8 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92-сон

Бош прокурор Р. ҚОДИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 8 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68-сон

Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 8 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/12-15-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 8 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007-45-сон

Ички ишлар вазирлиги, Олий суд, Миллий хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг
2007 йил 8 июндаги 12, Ум-72, 92, 68, 01-02/12-15, 2007-45-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни ички ишлар идораларига тақдим этиш ва ягона марказлашган ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

§ 1. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни ички ишлар идораларига тақдим этиш ва ягона марказлашган ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар, миллий хавфсизлик хизмати, прокуратура, Давлат божхона хизмати, Давлат солиқ хизмати органлари ва жиноят ишлари бўйича судлари (кейинги ўринларда матнда ваколатли органлар деб юритилади) республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар (кейинги ўринларда матнда ҳуқуқбузарликлар деб юритилади) тўғрисидаги маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси, вилоятлар ва Транспорт ички ишлар Бошқармаларида тузилган махсус Ишчи гуруҳларига (кейинги ўринларда матнда Ишчи гуруҳ деб юритилади) мазкур Низомда белгиланган тартибда тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар қаторига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182, 1861-моддалари ва ҳолат мазмунига кўра 188, 189-моддаларида кўрсатилган жиноят таркиби мавжуд ҳолатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 186, 227-моддалари ва ҳолат мазмунига кўра 164, 166, 168, 176-моддаларида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик таркиби мавжуд ҳолатлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ваколатли органлар томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар Ягона марказлашган компьютер ахборот-маълумотлар базасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 2. Ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни Ягона марказлашган компьютер ахборот-маълумотлар базасига киритиш учун тақдим этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ваколатли органлар аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича белгиланган тартибда ўз ваколатлари доирасида қонуний чора кўрганидан сўнг ёки қонуний чора кўриш учун ҳуқуқбузарликларга оид ҳужжатларни бошқа ваколатли органларга юборишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича маълумотларни Ишчи гуруҳга ушбу Низомда белгиланган тартибда тақдим этилишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ваколатли органлар аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича ўз ваколатлари доирасида қонуний чора кўрганидан сўнг содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича маълумотларни ўн кунлик муддат ичида мазкур Низомнинг 1-иловасида берилган шаклдаги ҳисоб варақаларига киритади ва Ишчи гуруҳга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан қонуний чора кўриш учун ҳуқуқбузарликларга оид ҳужжатлар бошқа ваколатли органларга юборилган тақдирда ҳуқуқбузарликлар бўйича маълумотлар киритилган ҳисоб варақ юбориладиган ҳужжатларга қўшиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ишчи гуруҳлар қабул қилиб олинган ҳисоб варақалардаги маълумотларни ҳуқуқбузарликлар бўйича маълумотлар қайд этиладиган компьютер ахборот-маълумотлар базасига (кейинги ўринларда матнда ахборот-маълумотлар базаси деб юритилади) киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ваколатли органлар томонидан юбориладиган ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ҳисобининг тўғри юритилиши, уларни тақдим этиш тартибига риоя қилиниши бўйича ҳар чоракда ваколатли органлар ва Ишчи гуруҳлари ўртасида маълумотлар таққослови ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ахборот-маълумотлар базасига киритилган ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар электрон шаклда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош Бошқармаси, вилоятлар ва Транспорт ички ишлар бошқармаларидаги Ахборот марказлари орқали ҳар куни Ички ишлар вазирлигининг Ахборот марказига узатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ички ишлар вазирлигининг Ахборот маркази республика бўйича тўпланган ҳуқуқбузарликлар бўйича маълумотларни умумлаштиради ва уларни Ягона марказлашган компьютер ахборот-маълумотлар базасига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ягона марказлашган компьютер ахборот-маълумотлар базасини ҳамда ахборот-маълумотлар базасини юритиш учун Ички ишлар вазирлигининг Компьютер маркази томонидан ишлаб чиқилган компьютер дастури Ички ишлар вазирлигининг Ахборот маркази ҳамда Ишчи гуруҳлардаги махсус ажратилган компьютерларга ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳларнинг Ички ишлар вазирлигининг Ахборот маркази билан ўзаро электрон алоқаси ва ушбу алоқанинг узлуксиз бўлиши Ички ишлар вазирлигининг Компьютер маркази томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 3. Ягона марказлашган компьютер ахборот-маълумотлар базасига киритилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ички ишлар вазирлигининг Ахборот маркази Ягона марказлашган компьютер ахборот-маълумотлар базасига киритилган ҳуқуқбузарликлар бўйича маълумотларнинг ҳисобини юритади ва улардан фойдаланишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ваколатли органлар мазкур Низомнинг 2-иловасида берилган шаклидаги талабнома орқали шахснинг муқаддам худди шу турдаги ҳуқуқбузарлик учун маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилган ёки тортилмаганлигини аниқлаш мақсадида Ишчи гуруҳларга мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ишчи гуруҳ талабномани олган кундан бошлаб 3 кунлик муддат ичида ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ҳақида маълумотни Ягона марказлашган компьютер ахборот-маълумотлар базаси орқали текширади ва натижасини Низомнинг 3-иловасида берилган шаклда ваколатли органга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ваколатли органлар Ишчи гуруҳдан олган маълумотлар асосида ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш масаласини улар ҳақидаги маълумотларни Ягона марказлашган компьютер ахборот-маълумотлар базасидан текширмасдан туриб ҳал этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 4. Масъулият ва жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ушбу Низом талабларига қатъий риоя қилиниши ва уларни тўлиқ бажарилиши учун ваколатли органларнинг мансабдор шахслари масъулдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ҳар бир ваколатли орган томонидан тақдим этилаётган ҳисоб варақларидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги, тўлиқлиги ва белгиланган муддатларда Ишчи гуруҳларга тақдим этилиши устидан назорат ваколатли органнинг раҳбари зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мазкур Низом талабларини бажармаган ёки белгиланган муддатларда бажармаган ваколатли органларнинг мансабдор шахслари белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни ички ишлар идораларига тақдим этиш ва ягона марказлашган ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларнинг ноқонуний олиб кирилиши ва олиб чиқилиши ҳамда этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга юритилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБ ВАРАҚАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фамилияси, исми ва отасининг исми‎
Туғилган куни, ойи ва йили‎
Туғилган жойи‎
Яшаш манзили‎
Миллати‎
Маълумоти‎
Иш жойи‎
Лавозими‎
Иш жойи манзили‎
Уй ва хизмат телефони рақами ‎
Паспорт серияси, рақами
‎Берилган жойи ва санаси‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Ҳуқуқбузарлик тури (тегишли модда тагига чизилади)

Жиноий‎ модда‎ Маъмурий‎ модда‎
Божхона қонунларини бузиш‎ 182‎ Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш‎ 164‎

‎Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш‎

‎1861

‎Молларни уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиш‎

‎‎166‎

‎Савдо ёки воситачилик фаолияти билан қонунга хилоф равишда шуғулланиш‎

‎188‎

‎Бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш‎

‎168‎

‎Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш‎

‎189‎

‎Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тартибини бузиш‎

‎176‎

‎Бошқаси ‎

‎Фуқароларнинг хонаки усулда ҳозирланадиган ўткир спиртли ичимликларни сотиш мақсадида тайёрлаши ёки сотиши‎

‎186‎

‎Божхона қонунларини бузиш‎

‎227‎

‎Бошқаси‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-Илованинг орқа томони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқбузар қуйидаги жиноий, маъмурий модда бўйича илгари махсус ҳисобга олинган: ____________________________________________________________
‎____________________________________________________________________‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Ҳуқуқбузарлик тўғрисида маълумот

№‎‏ Ҳуқуқбузарлик содир этилган кун, баённома рақами‎‏‎ Ҳуқуқбузарлик фабуласи‎‏ Ким томондан кўриб чиқилган, кўрилган чоралар, суд қарорларини юқори инстанция судлари томонидан бекор қилиниши ҳамда суднинг қарори қонуний кучга кирган сана‎‏ Олинган товар‎‎ Маълумотни тақдим этган ходим (Ф.И.О)
тури‎ миқдори қиймати‎

Транспорт воситаси

Русуми‎ Давлат белгиси‎ Ҳайдовчи (Ф.И.О)‎‎‎ ‎‎Эгаси (Ф.И.О)
‎‎‎ ‎‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни ички ишлар идораларига тақдим этиш ва ягона марказлашган ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎ТАЛАБНОМА

‎‎
‎Шахсни республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун муқаддам жавобгарликка тортилган ёки тортилмаганлигини аниқлаш ҳақида

(талабнома қаерга юборилган)‎‎

1. Фамилияси‎ __________________________________________‎
2. Исми‎ __________________________________________‎
3. Отасининг исми‎ __________________________________________‎
4. Туғилган куни, ойи ва йили‎ __________________________________________‎‎
6. Яшаш жойи‎ __________________________________________‎
7. Текширувдан мақсад‎ __________________________________________‎
‎__________________________________________

8. Бошлиқ‎_____________________________________________________________‎
‎(Ф.И.О., лавозими., имзоси)

‎‎
Юборувчининг манзили: ‎
Туман, шаҳар‎ __________________________________________‎
Вилоят‎ __________________________________________‎
Орган номи‎

__________________________________________‎
‎(талабномани юборган органнинг номи)‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни ички ишлар идораларига тақдим этиш ва ягона марказлашган ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Шахсни республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун муқаддам жавобгарликка тортилган ёки тортилмаганлигини аниқлаш юзасидан текширув натижаси бўйича

‎МАЪЛУМОТ‎

‎‎‎
‎‎‎
‎‎‎
‎‎‎
‎‎‎
‎‎‎
Масъул шахснинг фамилияси, имзоси __________________________________‎
(муҳр)‎ Сана _____________________________‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 29-30-сон, 313-модда)