ЎЗБЕКИСТОН СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ШАРТНОМАЛАРНИ МУСТАҚИЛ ЭКСПЕРТИЗА ҚИЛУВЧИ ВА ИМПОРТ ҚИЛИНАДИГАН ТОВАРЛАРНИ ЖЎНАТИШДАН ОЛДИН НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИБ БОРУВЧИ КОНСАЛТИНГ ФИРМАЛАРИНИ АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 19 июнда 481-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил 3 ноябрдаги 590-сонли «Контрактларни мустақил экспертиза қилувчи ва импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиб борувчи консалтинг фирмаларни аккредитация қилиш тартиби, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 481-5, 19.11.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 235-сонли қарорига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш маркази томонидан 1998 йил 19 августда АН-150/5-сонли қарори билан тасдиқланган (1998 йил 25 август, рўйхат рақами 481) Шартномаларни мустақил экспертиза қилувчи ва импорт қилинадиган товарларни жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиб борувчи консалтинг фирмаларини аккредитация қилиш Тартибига иловага* асосан ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб, ўн кун ўтганидан сўнг кучга киради.
«Ўзстандарт» агентлиги Бош директори в.б. А. АБДУВАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 21 май,
246-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 25-26-сон, 267-модда)