Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2008 18.06.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1691
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим марказининг қарори, 18.06.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1691
Кучга кириш санаси
28.06.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2008
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ 9-СИНФ БИТИРУВЧИЛАРИНИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИДА ЎҚИТИШ БИЛАН ҚАМРАБ ОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 18 июнда 1691-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 473-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илова қилинаётган Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ўн кундан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири Т. ЖЎРАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 18 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори А. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 18 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12/ҚҚ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг
2007 йил 18 июндаги 17 ва 12/ҚҚ-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 473-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил 20-сон, 199-модда) мувофиқ, умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини (кейинги ўринларда матнда битирувчилар деб юритилади) ўзлари танлаган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида мажбурий ўқитишни таъминлаш масалалари бўйича назорат қилиш тартиби, ҳисобга олиш шакли ва масъул шахсларнинг ҳисобот бериш турларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Битирувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қабул қилиш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Битирувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олишни ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Битирувчиларнинг ўзлари танлаган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттириши тўғрисидаги аризалари асосида умумтаълим мактаблари директорлари томонидан ҳужжатлар йиғма жилди шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Умумтаълим мактаблари директорлари битирувчилар ҳужжатларини тегишли академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорларига тўғридан-тўғри топширади. Мактаб ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директорлари ўртасида бу ҳақда топшириш-қабул қилиш маълумотномаси тўрт нусхада расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу маълумотноманинг бир нусхаси ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғига, бир нусхаси ҳудудий халқ таълими бошқармаси бошлиғига ҳамда қолган икки нусхаси мактаб ва академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи директорларида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг қамраб олиш имконияти доирасида ўқиш истагини билдирган битирувчилар академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг сафига тўғридан-тўғри расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг қамраб олиш имкониятидан ортиқ битирувчилар ўқиш истагини билдирган ҳолатлар қуйидагича тартибга солинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) болаликдан ногирон болалар, етим болалар ва ота-онасининг қаровисиз қолган битирувчилар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси қарори билан тегишли академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг сафига тўғридан-тўғри қабул қилинадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) халқаро, Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар босқичидаги фан олимпиадалари ғолиблари, аъло даражадаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномага эга бўлган битирувчилар устунликка эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) юқоридаги «а» ва «б» кичик бандлардаги тоифага кирмаган битирувчилар: шаҳодатноманинг ўртача бали бўйича, ушбу баллар тенг бўлиб қолган ҳолларда танлаган академик лицей ва касб-ҳунар коллежи тайёрлов йўналишлари бўйича битирувчининг тегишли («г» кичик бандида кўрсатилган) фанлардан олган баллар йиғиндиси бўйича ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) таълим муассасаларининг тайёрлов йўналишлари бўйича қуйидаги фанлардан тўпланган баллар йиғиндиси ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицейларнинг — аниқ фанлар, касб-ҳунар коллежларининг — таълим, фан ҳамда муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш тармоқлари: математика, физика, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицейларнинг — ижтимоий-гуманитар фанлар ҳамда маданият ва санъат, касб-ҳунар коллежларининг — ижтимоий фанлар, бизнес ва ҳуқуқ ҳамда гуманитар фанлар ва санъат: тарих, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти), математика.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицейларнинг — табиий фанлар, касб-ҳунар коллежларининг — қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот: кимё, биология, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академик лицейларнинг — хорижий филология, касб-ҳунар коллежларининг — хизматлар: ўрта мактабда ўқиган хорижий тили, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти), математика.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) битирувчиларнинг умумий баллари тенг бўлиб қолган ва бошқа низоли ҳолларда ушбу масала Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битирувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш жараёнида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларидаги низоли ҳоллар юзасидан ахборотни Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган тартиб асосида қамраб олинмаган битирувчиларнинг ҳужжатлари уларнинг хоҳишига кўра академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ҳамда ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан келишув асосида бошқа ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу борада ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари томонидан ҳужжатларни топшириш-қабул қилиш маълумотномаси расмийлаштирилади ва ҳудудий бошқармаларга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий бошқарма бошлиқлари маълумотларни умумлаштириб бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига ёзма ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази битирувчиларнинг академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олинганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш Давлат комиссиясига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Битирувчиларнинг академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битирувчиларнинг ҳужжатлари академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тўлиқ топширилишига мактаблар ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари шахсан жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Битирувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олишини расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Битирувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш жараёни якунига кўра тегишли ҳужжатлар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Хорижий фуқаролар, республикада доимий истиқомат қилаётган, лекин фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқишлари қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Битирувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олишни назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мажбурий ўқишни давом эттиришда битирувчиларга тўсқинлик қилаётган мактаблар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг мансабдор шахслари, шунингдек ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг қонуний вакиллари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2007 йил 4 июндаги мажлиси 1-сон баёни билан маъқулланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Вақтинчалик низом 2008 йил 1 январгача амал қилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 25-26-сон, 266-модда)