13.10.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1260-2
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 13.10.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1260-2
Кучга кириш санаси
23.10.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 07.04.2007
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги «Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ-100-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 168-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2003 йил 7 июлдаги 76 ва 2003-62-сон қарори билан тасдиқланган «Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга (2003 йил 21 июль, рўйхат рақами 1260 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 13-14-сон; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 52-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш киритилсин.