07.05.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1262-3
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг қарори, 07.05.2007 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1262-3
Кучга кириш санаси
17.05.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 19.09.2011
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 16 октябрдаги 215-сонли қарорига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 417-модда) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2003 йил 16 июлдаги 86, 01/06-7-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат улушларини бошқариш бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом»га (2003 йил 1 август, рўйхат рақами 1262 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 15-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 180-модда; 2006 й., 8-сон, 56-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.