Парвоз хавфсизлиги назорати бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат нозирлиги бошлиғининг
Буйруғи
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ «УЧИШГА ЯРОҚЛИЛИК ТЎҒРИСИДА ШАҲОДАТНОМАЛАРНИ БЕРИШ» (ЎЗР АҚ 30) АВИАЦИОН ҚОИДАЛАРИГА ЎЗГАРИШЛАР ВА ТЎЛДИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 29 мартда 1225-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2016 йил 9 мартдаги 72-н-сонли «Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2768, 11.03.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Халқаро фуқаролик авиацияси (ИКАО) талабларини жорий қилиш мақсадида буюраман:
* Илова рус тилида берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган кундан бошлаб, ўн кун ўтгач амалга киритилсин.
3. Иш бошқарувчи томонидан девонхона билан ҳамкорликда мазкур буйруқнинг кўпайтирилиб барча авиакомпаниялар ва манфаатдор ташкилотларга тарқатилиши таъминлансин.
4. Мазкур буйруқ бажарилиши устидан назорат сертификатлаш, лицензиялаш ва парвоз хавфсизлиги устидан назорат бошқармаси бошлиғи зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Дававианазорат бошлиғи Ҳ.О. ТРОБОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 23 март,
41-сон