Ҳужжат кучини йўқотган 20.05.1997 07.01.1997 йилдаги 5-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 20.05.1997
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АГРОСАНОАТ КОМПЛЕКСИ ДЕПАРТАМЕНТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 майдаги 248-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агросаноат комплекси вазирликлари ва идораларининг иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга оид ишларини мувофиқлаштиришни таъминлаш, уларнинг ишлаб чиқаришни жадаллаштириш ишидаги фаолиятини янада чуқур ўрганиш ҳамда аграр сектор соҳасида илғор мамлакатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг Деҳқончилик саноати комплекси бўлими негизида Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси департаменти ташкил этилсин, унинг ходимлари сони 20 кишидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси департаменти тузилмаси, штатлар жадвали ва Департамент тўғрисидаги Низом 1, ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 Қуйидагилар Вазирлар Маҳкамаси Агросаноат комплекси департаментининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат аграр сиёсатини, агросаноат комплекси самарадорлигини оширишга қаратилган техник ва технологик чора-тадбирларни амалга ошириш, агросаноат комплексининг аҳволини таҳлил этиш, минтақаларнинг табиий-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш тузилмасини такомиллаштириш ва ҳудудий ихтисослаштиришга оид таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аграр секторда бозор муносабатларини ривожлантириш, фермерлик ҳаракати ва хусусий ташаббусга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, республикада маҳсулотларни сотиш бўйича ярмаркалар ва кимошди савдолари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг улгуржи ва майда улгуржи бозорларини ташкил этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий-техника ресурслари ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари мувозанатига эришиш мақсадида агросаноат комплексининг таркибий бўлинмалари томонидан истеъмолчилар ва республикадаги, шунингдек унинг ташқарисидаги маҳсулот етказиб берувчилар билан тузилган шартномаларнинг бажарилишига оид ишларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агросаноат комплекси вазирликлари ва идораларининг республика қишлоқ хўжалигига техника, ўғит ва бошқа турдаги моддий-техника ресурсларини етказиб берувчи бошқа халқ хўжалиги комплекслари бўлинмалари билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, шу асосда агросаноат комплекси корхона ва ташкилотларининг ушбу ресурсларга бўлган эҳтиёжларини янада тўлароқ қондиришни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ва у билан боғлиқ бўлган тармоқларни ривожлантириш масалалари бўйича қабул қилинган ҳукумат қарорларининг бажарилишини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий рағбатлантиришни кучайтиришга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги юксак ривожланган давлатларнинг тажрибасини амалда татбиқ этиш мақсадида ташқи иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агросаноат комплекси соҳасида давлат кадрлар сиёсатини амалга ошириш, олий ва ўрта, шу жумладан бозор йўналиши мутахассисликлари бўйича қишлоқ хўжалиги таълимини ташкил этиш, фермерларни ўқитиш, кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари мажбурий тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агросаноат комплексини тармоқлар ва минтақалар бўйича ривожлантириш дастурини, экин майдонлари тузилмасини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини, қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича шартномалар ва битимларни Департамент билан биргаликда ишлаб чиқадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агросаноат комплекси департаменти томонидан сўралган зарур ахборотлар ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси департаменти бошлиғи ва унинг ўринбосарига Ўзбекистон Республикаси вазирлари ва уларнинг биринчи ўринбосарлари учун белгиланган маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари татбиқ этилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ходимларнинг лавозим маошларига юқори малака, компьютер техникаси билан ишлашда кўникмаларга эга бўлганлиги учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган фонди доирасида махсус устамалар белгиланишига рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Қ.Ғ. Обидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 7 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 7 январдаги 5-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси Агросаноат комплекси департаментининг штатлар жадвали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎ Лавозимлар номи‎ Штатдаги ходимлар сони ‎ Тариф сеткаси бўйича разряд ‎ Асосий ойлик маош ‎
1.‎ Департамент бошлиғи‎ 1‎ 19‎ 3145‎
2.‎ Бошлиқ ўринбосари — бўлим бошлиғи‎ 1‎ 18‎ 2995‎
3.‎ Бўлим бошлиғи‎ 3‎ 17‎ 2850‎
4.‎ Бош мутахассис‎ 9‎ 15‎ 2565‎
5.‎ Етакчи мутахассис‎ 4‎ 14‎ 2425‎
6.‎ Катта инспектор‎ 2‎ 9‎ 1755‎
Жами:‎ 20‎ х‎ 50985‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 7 январдаги 5-сон қарорига
1а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агросаноат комплекси департаментининг тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 7 январдаги 5-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси департаменти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси департаменти (кейинги ўринларда «Департамент» деб аталади) Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси департаментини ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 7 январдаги 5-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг фаолияти аграр секторда Ўзбекистон Республикасининг давлат сиёсатини амалга оширишга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сотиш, сақлаш, қайта ишлаш ва етказиб бериш, сув хўжалиги, қишлоқ қурилиши масалалари бўйича, Оролбўйи, табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, республикадаги экологик вазият муаммолари бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, илмий ташкилотлар, концернлар ва агросаноат комплекси бошқа таркибий бўлинмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боришга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент аграр сиёсатни амалга оширишга доир ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раиси, Бош вазир ва Бош вазирнинг агросаноат комплекси масалаларига мутасадди бўлган биринчи ўринбосари раҳбарлигида амалга оширади, республика Вазирлар Маҳкамасининг бўлимлари билан яқин ҳамкорликда иш олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ўз ишида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТУЗИЛМАСИ ВА МАҚОМИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментга Бош вазирнинг биринчи ўринбосари мутасаддилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент таркибига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент бошлиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент бошлиғининг ўринбосари бўлимлардан бирининг бошлиғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий қайта ўзгартиришлар ва бозор ислоҳотлари бўлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси бўлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агросаноат комплекси саноат тармоқлари ишлари бўлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мелиорация ва сув хўжалиги, қишлоқ қурилиши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ердан фойдаланиш бўлими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўлимлар ишига мақомига кўра Вазирлар Маҳкамасининг бўлим мудирларига тенглаштириладиган бўлим бошлиқлари бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент аппарати мақомига кўра Вазирлар Маҳкамасининг шуъба мудирларига тенглаштирилган бош мутахассислар, Вазирлар Маҳкамасининг катта экспертларига тенглаштирилган етакчи мутахассислардан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатнинг аграр сиёсатини, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, агросаноат комплекси барча субъектларининг имкониятларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган техник ва технологик чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ватанимизнинг илғор тажрибасини ва энг яхши жаҳон ютуқларини қўшиб олиб бориш асосида агросаноат комплекси тармоғида ягона илмий-технологик сиёсатни ҳаётга татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агросаноат ишлаб чиқаришининг аҳволини таҳлил қилиш, минтақаларнинг табиий-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш тузилмасини такомиллаштириш ва ҳудудий ихтисослаштиришга оид таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агросаноат комплекси тармоқларининг қишлоққа техника, халқ хўжалигининг ўғит ва моддий-техника ресурслари бошқа турларини етказиб берувчи бошқа комплекслари билан иқтисодий ўзаро муносабатларини такомиллаштириш, агросаноат комплекси корхоналари ва ташкилотларини улар билан таъминлашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агросаноат комплекси таркибий бўлинмалари томонидан ҳам республика ичида, ҳам унинг ташқарисида истеъмолчилар ва маҳсулот етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар бажарилишига доир ишларни ташкил этиш, ишлаб чиқариш ва моддий-техника ресурсларининг мувозанати масалаларини кўриб чиқиш, бунинг учун таъминот ва хўжалик алоқаларининг, иқтисодий воситаларнинг илғор шакллари ва усулларидан фойдаланиш, комплекс тармоқларидаги ортиқча ҳамда фойдаланилмаётган ресурсларни сотиш бўйича ярмаркалар ва кимошди савдолари ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аграр секторда бозор муносабатларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш, фермерлик ҳаракатини ва хусусий ташаббусни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, республикада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг улгуржи ва майда улгуржи бозорларини ташкил этиш, МДҲ мамлакатларининг умумий аграр бозорида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, республикада экологик вазиятни яхшилаш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агросаноат ишлаб чиқариши соҳасида давлат кадрлар сиёсатини амалга ошириш, олий ва ўрта таълимни, шу жумладан бозор йўналиши мутахассислари бўйича, ташкил этиш, фермерларни ўқитиш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ҲУҚУҚ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси бўлимларидан, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, бирлашмалар, корхоналардан, шунингдек маҳаллий бошқарув ва ҳокимият органларидан Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича материалларни сўраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг агросаноат комплексини ривожлантириш масалалари бўйича ҳисоботларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурларни ишлаб чиқиш, агросаноат комплексини ривожлантиришнинг энг муҳим муаммоларини ҳал этиш билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни тайёрлаш учун республиканинг олимлари, мутахассислари ва экспертларини, шунингдек бошқа мамлакатларнинг олимлари, мутахассислари ва экспертларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аграр секторда ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиум ва кенгашлар ишида, халқаро шартномаларни тайёрлаш, имзолаш ва амалга оширишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар раҳбарлари иштирокида кенгашлар ўтказиш, ҳайъатлар ишида, Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари мажлисларида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларнинг низомлари ва йўриқномаларини ўзгартириш ва уларга қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида вазирликлар ва идоралар раҳбариятига топшириқлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика вазирликлари ва идоралари билан, шунингдек аграр секторда ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича бошқа мамлакатларнинг ваколатли органлари, ҳукумат муассасалари билан ёзишмаларни мустақил юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг ахборотлари ва маълумотларининг электрон базаларидан ўз ваколати доирасида фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент қуйидагиларга мажбурдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат қарорлари, норматив ҳужжатлар, республика агросаноат комплекси ва унинг тегишли тармоқларини ривожлантириш концепциялари ва дастурлари лойиҳаларини, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари бажарилишига доир ҳисоботларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасининг раҳбарияти кўриб чиқиши учун тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда уларга юкланган функциялар бажарилиши устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига қарашли органларнинг ва бошқа мамлакатлар вакилларининг давлатлараро битимлар, шартномалар ва ҳужжатлар масалалари бўйича таклифларини пухта ишлаш, улар бўйича эксперт баҳолар ва таклифлар тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ДЕПАРТАМЕНТ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментга бошлиқ, у бўлмаган вақтда эса Департамент бошлиғининг ўринбосари бўлим бошлиғи раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг истиқбол ва чораклик иш режалари, шунингдек Ҳукуматнинг Департамент ваколатига тегишли бўлган қарорлари бажарилиши устидан назорат қилишнинг алоҳида режалари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментда тайёрланган масалалар ҳақида Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига Департамент бошлиғи ёки унинг розилиги билан масалаларни тайёрлашда қатнашувчи Департаментнинг бошқа масъул ходимлари томонидан ахборот берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг раҳбарлари, бош ва етакчи мутахассислари Департамент раҳбарияти тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ўзининг расмий иш қоғозига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. ДЕПАРТАМЕНТ БОШЛИҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментга юкланган вазифаларнинг ҳал этилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлим ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ходимлари томонидан давлат ва меҳнат интизомига риоя этилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент бошлиғи қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент ваколатига кирувчи жорий масалалар бўйича (бир неча бўлимларнинг кўриб чиқиши учун мавзу ҳисобланмаган ҳамда илгари қабул қилинган фармойишлар ва қарорларга, қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга зид бўлмаган), бу ҳақда кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига ахборот берган ҳолда, қарорларни мустақил қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментда ишлаш учун тавсия қилинаётган номзодларни танлаш ва улар тўғрисида, бўлим ходимларига маошга шахсий устама суммаси белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги юридик асосга (қонунлар, Ҳукумат қарорлари, низомлар, йўриқномалар, норматив ҳужжатларга) асосланувчи маълумот-ахборот тусидаги сўровларга доир жўнатиладиган хат-хабарларни имзолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларни қабул қилишда, уларнинг аризалари, шикоятлари ва таклифларини кўриб чиқишда қатнашиш ҳамда, зарурат бўлса, фуқароларнинг ёзма ва оғзаки сўровларига жавоблар юбориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. ДЕПАРТАМЕНТ ХОДИМЛАРИНИНГ АСОСИЙ ҲУҚУҚ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департамент бошлиғининг ўринбосари, бўлим бошлиғи бўлимлар фаолиятини йўналтиради, ўзи мутасаддилик қиладиган масалалар бўйича Департамент иш режасининг бажарилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Департаментнинг бўлим бошлиқлари, бош ва етакчи мутахассисларига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг ўзлари мутасаддилик қиладиган вазирликлар ва идоралар иши билан боғлиқ масалалар кўриб чиқиладиган мажлисларида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари мутасаддилик қиладиган вазирликлар ва идоралар ҳайъатлари ишида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари мажлисларида, шунингдек улар томонидан ўтказиладиган тадбирлар ва кенгашларда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ходимларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқилиши керак бўлган материалларни тайёрлаш учун жалб этиш, мутахассисларнинг Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича ахборотини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раҳбариятнинг топшириғига кўра вазирликлар ва идоралардан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлардан республика Ҳукуматида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича зарур материалларни, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун, сўраб олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўлим бошлиқлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари мутасаддилик қиладиган тармоқлар масалалари бўйича ишларни ташкил қиладилар, Ҳукумат қарорлари тайёрланиши ва бажарилиши устидан назоратни амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича материаллар билан, шу жумладан вазирликлар ва идораларда танишиш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни тайёрлаш учун зарур бўлган материалларни улардан олиш ҳуқуқига эгадирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарорлар лойиҳалари, Департамент раҳбариятига ахборот бериш учун материаллар ва таклифлар тайёрланишини таъминлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлимлар шуғулланишига тааллуқли бўлган масалалар бўйича ўзлари мутасадди бўлган вазирликлар ва идоралар фаолиятини ўрганадилар, шунингдек юқори органлар қарорларининг улар томонидан бажарилиши устидан назоратни амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари мутасадди бўлган вазирликлар ва идораларга асосли ва келишилган қарорлар қабул қилиш учун масалаларни дастлабки тарзда ишлаб чиқиш зарурияти билан боғлиқ топшириқлар берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош ва етакчи мутахассислар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари мутасадди бўлган вазирликлар ва идоралар ишини пухта таҳлил қиладилар ҳамда уларнинг материаллари бўйича хулосалар берадилар, зарурат бўлганда жойнинг ўзига бориб улар олдига қўйилган вазифаларни ҳал этишда уларга амалий ёрдам берадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масала бўйича мутасадди бўлган ходим вақтинча бўлмаган даврда унинг вазифаларини бўлим бошлиғи томонидан тайинланган ходимлар бажарадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идоралар томонидан республика Ҳукумати қабул қилган қарорлар бажарилиши бўйича материалларнинг ўз вақтида тақдим этилиши устидан назоратни амалга оширадилар.