Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг
Қарори
АҲОЛИГА КЎРСАТИЛАДИГАН ПУЛЛИ ХИЗМАТЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ЙЎРИҚНОМАСИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 23 апрелда 305-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 10 августдаги 5-мб-сонли «Аҳолига кўрсатилган пулли хизматларни ҳисобга олиш бўйича йўриқномани, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 305-3, 17.08.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Аҳолига кўрсатиладиган пулли хизматларни ҳисобга олиш йўриқномасига Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги 217-сонли қароридан келиб чиқадиган ўзгартириш киритиш ҳамда Адлия вазирлигининг 2006 йил 10 ноябрдаги 20-03-71/24-сонли тақдимномасини бажариш мақсадида, Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасининг 1996 йил 7 октябрдаги 14-сонли қарори билан тасдиқланган аҳолига кўрсатилган пуллик хизматларни ҳисобга олиш йўриқномасига (1997 йил 5 февраль, рўйхат рақами 305) иловага* мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Давлат статистика қўмитаси раиси Ў. ҚУДРАТОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 6 апрель,
1-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 17-18-сон, 186-модда)