Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИ БЎНАКЛАШДА «ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН ҒАЛЛА ВА ШОЛИНИНГ ҲИСОБ-КИТОБ ЖАМҒАРМАСИ» МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК УЧУН БЎНАК МАБЛАҒЛАРИ АЖРАТИЛГАНДА БЎНАК ТЎЛОВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 1 ноябрда 656-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг 2005 йил 15 августдаги 74 ва 16/9-сон «Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бўнаклашда давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан бўнак тўловларини амалга ошириш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган ва адлия вазирининг 2005 йил 8 сентябрдаги 136-мҳ-сон буйруғи билан Давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 августдаги 376-сонли «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорациясини «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясига айлантириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й., 31-сон, 358-модда) қарорининг 11-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқаруви қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан 1999 йил 23 февралда тасдиқланган 10-03-сонли ва 114-В-сонли «Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бўнаклашда «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси» маблағлари ҳисобидан бўнак тўловларини амалга ошириш тартиби»га (рўйхат рақами 656, 1999 йил 1 март) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан сўнг кучга киради.
Молия вазири С.Б. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 15 октябрь,
114-сон
Марказий банк раиси Ф.М. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 15 октябрь,
114-В-3-сон
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазири ва Ўзбекистон Республикаси
Марказий банк Бошқаруви
қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
2004 йил 15 октябрь
114 ва № 114-В-3
Молия вазири ва Ўзбекистон Республикаси
Марказий банк Бошқаруви
қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
2004 йил 15 октябрь
114 ва № 114-В-3
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бўнаклашда «Давлат
эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик
маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси» маблағлари
ҳисобидан бўнак тўловларини амалга ошириш Тартибига
киритилаётган ўзгартиришлар
эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик
маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси» маблағлари
ҳисобидан бўнак тўловларини амалга ошириш Тартибига
киритилаётган ўзгартиришлар
1. Тартибнинг бутун матни бўйича «Ўздонмаҳсулот» ДАК» сўзлари «Ўздонмаҳсулот» АК» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур ўзгартиришлар Акциядорлик-тижорат «Ғаллабанк» билан келишилган.
АТ «Ғаллабанк» Бошқаруви раиси И. Ўринбоев
2004 йил 14 октябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 44-сон, 466-модда)