Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
ТОПШИРИЛГАН ҒАЛЛА ВА ШОЛИ УЧУН «ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ҲИСОБ-КИТОБ ЖАМҒАРМАСИ» МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН ЯКУНИЙ ҲИСОБ- КИТОБ ТЎЛОВЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 8 сентябрда 657-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 июлдаги 114, 115-В-6-сонли «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси маблағлари ҳисобига топширилган ғалла учун якуний ҳисоб-китоблар қилишда тўловларни амалга ошириш тартиби, шунингдек унга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 657-6, 28.08.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 майдаги ПФ–3610-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2005 й., 21-сон, 152-модда) Фармонига илованинг 1-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан 1999 йил 8 февралда тасдиқланган 10-04-сонли ва 115-В-сонли «Топширилган ғалла ва шоли учун «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси» маблағлари ҳисобидан якуний ҳисоб-китоб тўловларини амалга ошириш Тартиби»га (рўйхат рақами 657, 1999 йил 1 март) иловага* мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Молия вазири С.Б. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 15 август,
78-сон
Марказий банк раиси Ф.М. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 15 август,
115-В-4-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34—36-сон, 272-модда)