Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
ТОПШИРИЛГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ УЧУН «ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ҲИСОБ-КИТОБ ЖАМҒАРМАСИ» МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН ЯКУНИЙ ҲИСОБ-КИТОБ ТЎЛОВЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 1 ноябрда 657-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 июлдаги 114, 115-В-6-сонли «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси маблағлари ҳисобига топширилган ғалла учун якуний ҳисоб-китоблар қилишда тўловларни амалга ошириш тартиби, шунингдек унга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 657-6, 28.08.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 августдаги 376-сонли «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорациясини «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясига айлантириш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й., 31-сон, 358-модда) қарорининг 11-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқаруви қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан 1999 йил 8 февралда тасдиқланган 10-04-сонли ва 115-В-сонли «Топширилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси» маблағлари ҳисобидан якуний ҳисоб-китоб тўловларини амалга ошириш Тартиби»га (рўйхат рақами 657, 1999 йил 1 март) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан сўнг кучга киради.
Молия вазири С. Б. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 15 октябрь,
115-сон
Марказий банк раиси Ф.М. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 15 октябрь,
115-В-3-сон
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги
ва Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқаруви
қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
«15» октябрь 2004 йил
№ 115 ва № 115-В-3
Молия вазирлиги
ва Ўзбекистон Республикаси
Марказий банки Бошқаруви
қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
«15» октябрь 2004 йил
№ 115 ва № 115-В-3
«Топширилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси» маблағлари ҳисобидан якуний ҳисоб-китоб тўловларини амалга ошириш Тартибига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Тартибининг бутун матни бўйича «Ўздонмаҳсулот» ДАК» сўзлари «Ўздонмаҳсулот» АК» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур ўзгартиришлар акциядорлик-тижорат «Ғаллабанк» билан келишилган.
АТ «Ғаллабанк» Бошқаруви раиси И.И. ЎРИНБОЕВ
2004 йил 14 октябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 44-сон, 467-модда)