Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
ТОПШИРИЛГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИ УЧУН «ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ҲИСОБ-КИТОБ ЖАМҒАРМАСИ» МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН ЯКУНИЙ ҲИСОБ-КИТОБ ТЎЛОВЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 31 январда 657-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 июлдаги 114, 115-В-6-сонли «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси маблағлари ҳисобига топширилган ғалла учун якуний ҳисоб-китоблар қилишда тўловларни амалга ошириш тартиби, шунингдек унга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 657-6, 28.08.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 12 июндаги 252-сонли «Республика пахта тозалаш саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг 9-бандига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Топширилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси» маблағлари ҳисобидан якуний ҳисоб-китоб тўловларини амалга ошириш тартибига (рўйхат рақами 657, 1999 йил 1 март), иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан ўн кун ўтганидан сўнг кучга киради.
Вазир М.НУРМУРОДОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 22 январь,
23-сон
Раис Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 22 январь,
115-В-2-сон
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 1-2-сон)