Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Қарори
ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ҲИСОБ-КИТОБ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 8 сентябрда 612-4-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 22 февралдаги 30, 116-В-7-сонли «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси тўғрисидаги низом, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 612-7, 01.03.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 20 майдаги ПФ-3610-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2005 й., 21-сон, 152-модда) Фармонига илованинг 1-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ва Марказий банки Бошқаруви қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан 1999 йил 28 январда 10, 116-В-сон билан тасдиқланган «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси тўғрисидаги Низом»га (1999 йил 28 январь, рўйхат рақами 612) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.
Молия вазири С.Б. РАҲИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 15 август,
77-сон
Марказий банк раиси Ф.М. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 15 август,
№116-В-4-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34-36-сон, 271-модда)