Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Кредитлар беришда тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарининг аризаларини кўриб чиқиш тартиби

III. Кредитлаш, мониторинг ва кредитни сўндириш тартиби

ИЛОВА
(Қишлоқ хўжалик корхонаси номи) нинг давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла ишлаб чиқариш БИЗНЕС РЕЖАСИ

Асосий ишлаб чиқариш харажатлари

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан олинадиган молиявий натижа

Пахта ва ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш учун йил давомида олиш мумкин бўлган кредит миқдорининг ҳисоб-китоби

Ҳужжат кучини йўқотган 13.04.2018
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида» ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари асосида тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла ва пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадлари учун кредитлар бериш тартибини белгилайди.
6. Бунда, ушбу Низомнинг 5-бандида келтирилган экинларни етиштириш харажатларининг ҳар бир турини молиялаштириш учун бериладиган кредитларнинг энг кўп миқдори юзасидан тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йилги ҳосил учун агротехкарталардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Қишлоқ хўжалиги корхонасининг бирор-бир харажат тури бўйича тўловларга эҳтиёжи бўлмаган ҳолларда мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган пахта ва ғалла етиштириш билан боғлиқ бўлган бошқа рухсат этилган харажат турлари бўйича, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олишга, ички хўжалик ирригация ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалашга ишлатилиши (минерал ўғит, кимёвий ёки биологик воситалар, ёқилғи мойлаш материаллари ва уруғлик материал ҳамда СИУ хизматлари харажатлари бундан мустасно) мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 февралдаги 8, 1/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1675-1, 07.04.2011 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 145-модда)
12. Мазкур Низомнинг 10-бандида келтирилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг, банк қишлоқ хўжалиги корхонасининг аризасини кўриб чиқиши ва 3 кун муддат ичида у билан кредит шартномаси тузиши лозим.
Қишлоқ хўжалик корхоналарининг ссуда ҳисобварағидан тўловлар ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларида кўрсатилган мақсадлар учун нақд пулсиз шаклда (иш ҳақидан ташқари) қишлоқ хўжалик корхоналарининг тўлов топшириқномаларига асосан амалга оширилади.
Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадларга жорий йил ҳосили учун етказиб берилган моддий-техник ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун 2-картотекага кирим қилинган ва белгиланган тартибда қарз олувчи томонидан акцептланган тўлов талабномаларига мувофиқ тўловлар амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 15 августдаги 62 ва 288-В-4-сонли қарорига (рўйхат рақами 1675-4, 18.08.2016 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 33-сон, 399-модда)
(14-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 23 февралдаги 8, 1/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 1675-1, 07.04.2011 й.) асосан «в», «г» ва «д» кичик бандлари билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 14-сон, 145-модда)

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази