Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 11.01.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда мустақил аудит тизимини янада ривожлантириш, аудиторлик хизматлари сифатини ошириш, аудиторлик ташкилотлари фаолиятини самарали бошқариш усулларини қўллаш, аудиторлик текширувларининг натижалари ва холислиги учун уларнинг жавобгарлигини кучайтириш, шу орқали тадбиркорлик тузилмалари томонидан уларга нисбатан ишончни ошириш мақсадида:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги зиммасига аудиторлик фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус ваколатли давлат органи сифатида юклатилган вазифаларини бажариши қониқарсиз деб ҳисоблансин.
2. Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Фаолият юритаётган аудиторлик ташкилотлари 2008 йилнинг 1 январигача мазкур қарорда тасдиқланган аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги низомда белгиланган устав капитали миқдорларига етказиш ва фаолиятни ташкил этиш ҳамда лицензия шартлари бўйича мажбурий талабларни бажаришни таъминласин.
аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги низом талаблари ва шартларига тўлиқ жавоб берадиган фаолият кўрсатаётган аудиторлик ташкилотларини белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказсин ва аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берсин;
Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги низом талабларига жавоб бермайдиган аудиторлик ташкилотларининг фаолиятини белгиланган тартибда тўхтатиш ва лицензиясини бекор қилиш бўйича чора-тадбирлар кўрсин.
1. Мазкур Низом «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва аудиторлик ташкилотларининг мақоми, вазифаси, мажбуриятлари, ҳуқуқ ва жавобгарлигини белгилаб беради.
2. Аудиторлик ташкилотлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, аудиторлик фаолиятининг стандартлари ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек мазкур Низомга амал қиладилар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 августдаги ПҚ-2225-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 35-сон, 444-модда)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 августдаги ПҚ-2225-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 35-сон, 444-модда)
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 июлдаги ПҚ-907-сонли қарори асосида бешинчи-олтинчи хатбошилари билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 28-сон, 264-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 августдаги ПҚ-2225-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 35-сон, 444-модда)
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига, аудиторлик фаолиятининг стандартлари, шунингдек бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази