LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2981-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Тошкент вилояти маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари олдида турган вазифаларни бажариш, қишлоқ хўжалиги бошқарув тузилмасини янада такомиллаштириш, аграр тармоқдаги ислоҳотларни чуқурлаштириш мақсадида:
1. Тошкент вилояти ҳокимлиги бошқарув аппаратининг ходимлар чекланган сони 48 кишидан иборат бўлган янгиланган тузилмаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 17 ноябрдаги ПҚ-223-сонли Қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши, шунингдек мазкур Қарорнинг 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.