LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида» 2004 йил 21 майдаги ПФ–3431-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда умумтаълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, мактабларни давлат таълим стандартлари талабларига жавоб берадиган мебель, ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари ва компьютер техникаси билан жиҳозлашнинг янги нормативлари ва механизмларига ўтиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда мактаб мебели ва спорт анжомларига қўйиладиган ягона талаблар, шунингдек давлат таълим стандартлари билан ўзаро боғланган умумтаълим мактабларини мебель ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш нормативлари ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 19 февралдаги Ф—1910-сон фармойиши билан тузилган Махсус комиссия томонидан ишлаб чиқилган 2005—2009 йилларда умумтаълим мактабларини мебель, замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ва спорт анжомлари билан жиҳозлаш дастури (кейинги ўринларда дастур деб аталади) 1—3-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Махсус комиссияга Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги тақдимномасига кўра, зарурият бўлганда, Дастурга ўқитиш воситалари ишлаб чиқаришда илмий-техника ютуқларини, мактабларнинг қурилиши ва мукаммал реконструкция қилиниши тугалланиб амалда фойдаланишга топширилишини ҳисобга олувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
3. Умумтаълим мактабларини 2005 йилда мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ва спорт анжомлари билан жиҳозлашнинг аниқ дастури 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
4. Бюджетдан ташқари Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, белгиланган тартибда ажратиладиган хорижий кредитлар ва грантлар Дастурни молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2005 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларини ишлаб чиқишда кўрсатиб ўтилган Дастурни амалга ошириш учун бюджетдан ташқари Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига маблағлар ажратишни назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 февралдаги 42-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 7-8-сон, 63-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 1—3-иловаларга мувофиқ тасдиқланган 2005—2009 йилларда умумтаълим мактабларини жиҳозлашнинг кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда ҳар йили 1 октябргача келгуси йилда умумтаълим мактабларини мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ва спорт анжомлари билан жиҳозлашнинг аниқ дастурини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Махсус комиссияга тақдим этсин.
Ҳар йиллик аниқ дастурларни шакллантиришда ҳар бир мактабнинг амалда моддий-техник таъминланганлиги қатъий ҳисобга олинсин ҳамда мактаб мебели, ўқитишнинг техник воситалари, кўргазмали ўқув қўлланмалари, лаборатория асбоб-ускуналари, приборлар, компьютер техникаси ва спорт анжомлари асоссиз ҳисобдан чиқарилишига йўл қўйилмасин.