Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Бош директорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА КЎП ХОНАДОНЛИ УЙЛАРНИНГ УМУМИЙ МУЛКИНИ ЯХШИ ҲОЛАТДА САҚЛАШДА ВА КОММУНАЛ ХИЗМАТЛАР ТЎЛОВЛАРИНИ ЙИҒИШ УЧУН ЁРДАМ БЕРИШДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТУВЧИ ШАХСЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 12 мартда 1661-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 апрелдаги 64-сон «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларини янада ривожлантириш ва турар жойларга хизматлар кўрсатишнинг аниқ бозорини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган Тошкент шаҳрида кўп хонадонли уйларнинг умумий мулкини яхши ҳолатда сақлашда ва коммунал хизматлар тўловларини йиғиш учун ёрдам беришда фаол иштирок этувчи шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Бош директорнинг ўринбосари О.Ю. Ахмедов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги Бош директори У. ХАЛМУХАМЕДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2007 йил 19 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-сон

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг 2007 йил 19 февралдаги 15-сон буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида кўп хонадонли уйларнинг умумий мулкини яхши ҳолатда сақлашда ва коммунал хизматлар тўловларини йиғиш учун ёрдам беришда фаол иштирок этувчи шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 1. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикасининг «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонунига асосан Тошкент шаҳрида кўп хонадонли уйларнинг умумий мулкини яхши ҳолатда сақлашда ва коммунал хизматлар тўловларини йиғиш учун кўмаклашишда фаол иштирок этувчи шахсларни рағбатлантириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Вақтинчалик низом коммунал хизматлар учун тўловларни йиғишга кўмаклашгани учун коммунал хизматларни кўрсатувчи корхона ва ташкилотлардан («Тошгаз» бошқармаси, «Тошиссиққуввати» ИЧБ, «Сувсоз трести» ДУКТ, «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» ОАЖ) ажратмалар шаклида тушадиган пул маблағларини шартнома асосида жамлаш истагини билдирган Тошкент шаҳар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари (кейинги ўринларда — ХУЖМШ) ва маҳалла фуқаролари йиғинларига татбиқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кўп хонадонли уйларнинг умумий мулкини яхши ҳолатда сақлашда ва коммунал хизматлар тўловларини йиғиш учун кўмаклашишда фаол иштирок этувчи шахсларни рағбатлантириш тартиби «Маҳалла» жамғармасининг шаҳар бўлинмаси ҳисоб рақамида жамланган пул маблағлари ҳисобидан мукофот пули тўлаш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мукофот пули маблағлари тўлашнинг энг кўп миқдори Тошкент шаҳар ҳокими томонидан «Маҳалла» жамғармасининг шаҳар бўлинмаси билан келишилган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 2. Мукофот пули маблағларини шакллантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Коммунал хизматлар учун тўловларни йиғишга кўмаклашишдан тушаётган пул маблағларини жамлаш шартномаси ХУЖМШ ва маҳалла фуқаролари йиғини, коммунал хизматлар кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар ҳамда «Маҳалла» жамғармасининг шаҳар бўлинмаси ўртасида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кўрсатилган коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича прогнозли тушумларнинг 75% дан ортиғи бажарилган тақдирда коммунал хизматларни кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар амалда келиб тушган пул маблағларининг 7% гача бўлган миқдорини «Маҳалла» жамғармасининг шаҳар бўлинмаси ҳисоб рақамига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Коммунал хизматларини кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар ажратмаларни хатлов ва аввал ҳисобга олинмаган истеъмолчиларни аниқлашдан келиб тушган қўшимча даромадлардан, шунингдек муддати ўтган дебитор қарздорликни ундириш ҳисобидан амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Коммунал хизматларини кўрсатувчи корхона ва ташкилотларга ажратмалар учун асос бўлиб ўтган ойдаги прогнозли тушумларнинг бажарилиши юзасидан ҳисобот ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан коммунал хизматлар кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда мазкур Вақтинчалик низомнинг 1-иловасига мувофиқ ўтган ойдан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай ҳар ойда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича тушумларнинг прогнози Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан мазкур Вақтинчалик низомнинг 2-иловасига мувофиқ ҳар ойнинг 5-кунига қадар белгиланади. Бунда, табиий газ ва электр таъминоти бўйича тўловларнинг прогноз тушумлари «Ўзтрансгаз» АК ва «Ўзбекэнерго» ДАК билан келишилган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Маҳалла» жамғармасининг шаҳар бўлинмаси махсус ҳисоб рақамида жамланган пул маблағлари мазкур Вақтинчалик низомнинг 3-иловасида назарда тутилган ҳисоботларга асосан «Маҳалла» жамғармасининг туман бўлимлари махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 3. Мукофот пул маблағларини бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кўп хонадонли уйларнинг умумий мулкини яхши ҳолатда сақлашда ва коммунал хизматлар тўловларини йиғиш учун кўмаклашишда фаол иштирок этувчи шахсларга мукофот пул маблағларини бериш ўтган ойнинг якунлари бўйича ҳар ойда бир маротаба амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Маҳалла фуқаролар йиғинлари бир ойда бажарилган иш натижалари бўйича ҳар ойда ўтган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай туман ҳокимияти вакили ва ХУЖМШ раисларининг мажбурий иштирокида йиғилиш ўтказади ва кўп хонадонли уйларнинг умумий мулкини яхши ҳолатда сақлашда ва коммунал хизматлар тўловларини йиғиш учун кўмаклашишда фаол иштирок этган шахсларни мукофотлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мукофотланувчилар сони ва мукофот пул маблағи тўловининг суммаси тўғрисидаги маълумот фуқаролар йиғини қарори билан тасдиқланади ва мазкур Вақтинчалик низомнинг 4-иловасига мувофиқ буюртма шаклида «Маҳалла» жамғармасининг туман бўлинмасига тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Маҳалла» жамғармасининг туман бўлинмалари тақдим қилинган буюртмаларга мувофиқ 3 иш куни давомида буюртмада кўрсатилган шахсларни мукофотлаш учун фуқаролар йиғинининг ҳисоб рақамига пул маблағларини ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Тошкент шаҳрининг туман ҳокимликлари томонидан бир ойда бажарилган иш натижалари бўйича ҳар ойда ўтган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай фуқаролар йиғини раисларининг мажбурий иштирокида йиғилиш ўтказади ва фуқаролар йиғини раисларини мукофотлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мукофотланадиган шахсларнинг рўйхати ўтган ойдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай «Маҳалла» жамғармасининг туман бўлинмаларига мазкур Вақтинчалик низомнинг 5-иловасига мувофиқ тақдим этилади. Фуқаролар йиғини раисларига мукофот пул маблағлари мазкур рўйхат асосида «Маҳалла» жамғармасининг туман бўлинмалари томонидан рўйхат олингандан сўнг 3 иш куни давомида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 4. Маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Маблағлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Маҳалла» жамғармасининг шаҳар бўлинмаси зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Республика «Маҳалла» жамғармаси билан ҳамкорликда ушбу механизмнинг самарадорлиги юзасидан мониторинг ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 5. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур Вақтинчалик низом кучга кирган кундан бошлаб бир йил муддат давомида амалда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мазкур Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Республика «Маҳалла» жамғармаси, «Ўзбекэнерго» ДАК, «Ўзтрансгаз» АК ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирининг биринчи ўринбосари Б. АШРАФХОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 16 февраль

Республика «Маҳалла» жамғармаси раиси А. АХМЕДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 16 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Б. ТЕШАБАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 17 февраль

«Ўзтрансгаз» Акциядорлик компанияси бош директори И. ВАГАПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 17 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокими А. ТЎХТАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 16 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида кўп хонадонли уйларнинг умумий мулкини яхши ҳолатда сақлашда ва коммунал хизмат тўловларини йиғиш учун ёрдам беришда фаол иштирок этувчи шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТАСДИҚЛАЙМАН» Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари ____________
2007 йилнинг __________ ойи учун коммунал хизматлар бўйича келиб тушадиган маблағлар прогнозининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот
№
Коммунал хизматларни кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар
Туширилиши лозим бўлган маблағлар прогнози
Хақиқатда туширилган маблағлар
Бажарилиши %
Ўтказмалар суммаси
ТШҲКФБ бош директори
__________________________
(Ф.И.Ш., имзо)
Коммунал хизматларни кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари
__________________________
(Ф.И.Ш., имзо)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида кўп хонадонли уйларнинг умумий мулкини яхши ҳолатда сақлашда ва коммунал хизмат тўловларини йиғиш учун ёрдам беришда фаол иштирок этувчи шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йилнинг _________ ойига коммунал хизматлар бўйича тушадиган маблағлар прогнози
№
Коммунал хизматларни кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар
Коммунал хизматларни кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари
____________________
(Ф.И.Ш., имзо)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Табиий газ ва электр таъминоти бўйича тушумлар прогнози «Ўзтрансгаз» АК ва «Ўзбекэнерго» ДАК билан келишилган холда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида кўп хонадонли уйларнинг умумий мулкини яхши ҳолатда сақлашда ва коммунал хизмат тўловларини йиғиш учун ёрдам беришда фаол иштирок этувчи шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
____________________________ тумани бўйича 2007 йилнинг ____________ ойи учун мукофотланадиган шахслар сони ва мукофот миқдори тўғрисидаги ҳисобот
№
Туманлар номи
Мукофотланаётганлар сони ва мукофот миқдори
Жами
кўп хонадонли уйларнинг умумий мулкини яхши ҳолатда сақлашда ва коммунал хизмат тўловларини йиғиш учун ёрдам беришда фаол иштирок этувчи шахслар
маҳалла фуқаролар йиғини раислари
сони
миқдори
сони
миқдори
сони
миқдори
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари
__________________________
(Ф.И.Ш., имзо)
«Маҳалла» жамғармасининг туман бўлими раиси
__________________________
(Ф.И.Ш., имзо)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида кўп хонадонли уйларнинг умумий мулкини яхши ҳолатда сақлашда ва коммунал хизмат тўловларини йиғиш учун ёрдам беришда фаол иштирок этувчи шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низомга 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
_____________________ тумани бўйича 2007 йилнинг __________ ойи учун мукофотланаётган шахслар сони ва мукофот миқдори тўғрисида йиғма маълумот
№
Маҳалланинг номи*
Мукофотланаётган шахслар
сони
суммаси
Маҳалла фуқаролар йиғини раиси
_________________
(Ф.И.Ш., имзо)
Маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчилари
_________________
(Ф.И.Ш., имзо)
Маҳалла фуқаролар йиғини котиби
_________________
(Ф.И.Ш., имзо)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: ушбу жадвал тўлдирилаётганда маҳалла фуқаролар йиғинининг банк реквизитлари кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида кўп хонадонли уйларнинг умумий мулкини яхши ҳолатда сақлашда ва коммунал хизмат тўловларини йиғиш учун ёрдам беришда фаол иштирок этувчи шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низомга 5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
_________________________ тумани бўйича 2007 йилнинг __________ ойи учун мукофотланаётган Тошкент шаҳар маҳалла фуқаролари йиғини раисларининг рўйхати