Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
АЙРИМ ХИЗМАТЛАРНИ КЎРСАТАЁТГАН ЮРИДИК ШАХСЛАР УЧУН ДАРОМАД (ФОЙДА) СОЛИҒИ ВА ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИ БЎЙИЧА СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 12 февралда 1594-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 21 апрелдаги 46, 2017-19-сонли «Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1594-7, 04.05.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 18 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-532-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2006 йил 20 июндаги 54, 2006-28-сон қарори билан тасдиқланган Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик шахслар учун даромад (фойда) солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга (2006 йил 17 июль, рўйхат рақами 1594 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 28-29-сон, 281-модда) иловага* мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 29 январь,
15-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 29 январь,
2007-12-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 7-8-сон, 72-модда)