ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
«ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ, ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ ЮРИДИК ШАХС ТАШКИЛ ЭТГАН ҲОЛДА АМАЛГА ОШИРАЁТГАН КИЧИК БИЗНЕСНИНГ БОШҚА СУБЪЕКТЛАРИНИ МИЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАДА МИКРОКРЕДИТЛАШ ТАРТИБИ»ГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 6 майда 903-7-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2006 йил 20 октябрдаги 174-мҳ-сонли буйруғига асосан Давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. «Тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига, ўз фаолиятини юридик шахс ташкил этиб амалга ошираётган кичик бизнеснинг бошқа субъектларига миллий ва хорижий валютада микрокредитлар бериш тартиби»га (2000 йил 29 февраль, рўйхат рақами 903 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 йил 4-сон) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 20 апрель,
10/4-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 19-сон, 170-модда)