ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ ЮРИДИК ШАХСНИ ТАШКИЛ ЭТМАСДАН АМАЛГА ОШИРУВЧИ ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛАР ВА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИНИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН МИЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАЛАРДА МИКРОКРЕДИТЛАШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 6 майда 902-5-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2006 йил 20 октябрдаги 173-мҳ-сонли буйруғига мувофиқ Давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. «Ўз фаолиятини юридик шахсни ташкил этмасдан амалга оширувчи хусусий тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларини тижорат банклари томонидан миллий ва хорижий валюталарда микрокредитлаш тартиби»га (2000 йил 29 февраль, рўйхат рақами 902 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2000 йил 4-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 20 апрель,
10/3-сон
Ўз фаолиятини юридик шахсни ташкил этмасдан амалга оширувчи хусусий тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларини тижорат банклари томонидан миллий ва хорижий валюталарда микрокредитлаш тартибига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Тартибнинг 2.2-банди охирги хатбошиси чиқариб ташлансин.
2. 2.5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2.5. Кафиллик банк фойдасига кафил ва қарз олувчи ўртасида тузиладиган ёзма шаклдаги 3 (уч) нусхада кафиллик шартномаси билан расмийлаштирилади. Ушбу шартноманинг охирги бетида кафил ва қарздор имзоларидан кейин, банк томонидан мазкур кафиллик қабул қилинганлиги тўғрисида банк филиали бошқарувчиси томонидан имзоланган ва думалоқ муҳр қўйилган ёзув киритилади.»
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 19-сон, 169-модда)