16.03.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1260-3
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 16.03.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1260-3
Кучга кириш санаси
26.03.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 07.04.2007
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2003 йил 7 июлдаги 76, 2003-62-сон қарори билан тасдиқланган Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (2003 йил 21 июль, рўйхат рақами 1260 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 13-14-сон; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 5-6-сон, 52-модда; 41-42-сон, 322-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
ўнинчи бандда «чакана ва (ёки) улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномасига эга бўлишлари лозим» сўзлари «олинган» сўзи билан алмаштирилсин;
2. 3-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
учинчи—бешинчи хатбошлари тегишлича тўртинчи—олтинчи хатбошлар деб ҳисоблансин.
5. 13-банддаги «15 кунидан» сўзларидан кейин «йил якуни бўйича эса — йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай» сўзлари билан тўлдирилсин.
6. 4-сон илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари
томонидан ялпи даромад солиғини
ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш
тартиби тўғрисидаги низомга
киритилаётган
ўзгартириш ва
қўшимчаларга

ИЛОВА

Савдо ва умумий овқатланиш
корхоналари томонидан ялпи даромад
солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш
тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА