ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ПАХТА ТОЛАСИНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШ ВА ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТИЦИЯСИ ИШТИРОКИДАГИ КОРХОНАЛАРГА СОТИШ БЎЙИЧА ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИДАГИ ТУШУМДАН МАЖБУРИЙ СОТУВНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲАМДА ПАХТА ТОЛАСИНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШГА ОИД ШАРТНОМАЛАР БЎЙИЧА БАНК КАФОЛАТЛАРИНИ БЕРИШ ВА ЗАХИРА АККРЕДИТИВЛАРИНИ ОЧИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДАГИ ҚАРОРГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 19 январда 1512-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди ]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 25 ноябрдаги 611-4-сонли «Пахта толасини экспорт қилиш ва пахта толасига ишлов берувчи республика корхоналарига сотиш бўйича чет эл валютасидаги тушумдан мажбурий сотувни амалга ошириш ҳамда пахта толасини экспорт қилишга оид шартномалар бўйича банк кафолатларини бериш ва захира аккредитивларини очиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1512-4 06.12.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 августдаги ПҚ-456-сон «Пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 10 сентябрдаги 611-сонли «Пахта толасини экспорт қилиш ва чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарга сотиш бўйича чет эл валютасидаги тушумдан мажбурий сотувни амалга ошириш ҳамда пахта толасини экспорт қилишга оид шартномалар бўйича банк кафолатларини бериш ва захира аккредитивларини очиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги (2005 йил 20 сентябрь, рўйхат рақами 1512) қарорига иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган санадан 10 кун ўтгач кучга киритилсин
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 декабрь,
611-1-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 3-сон, 36-модда)