Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ:
1. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида иштирок этувчи давлатларнинг транспортда жиноятчиликка қарши курашдаги ҳамкорлиги тўғрисида 2004 йилнинг 15 сентябрида Остона шаҳрида имзоланган Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган халқаро шартномадан келиб чиқадиган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари ижроси устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 19 январь,
ПҚ-571-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 3-сон, 27-модда)