Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги ПФ-3619-сон «Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 24 июндаги ПФ-3622-сон «Тадбиркорлик субъектларининг хўжалик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлари учун молиявий жавобгарлигини эркинлаштириш тўғрисида»ги Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 сентябрдаги ПҚ-460-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси (бундан буён матнда Ҳисоб палатаси деб юритилади), давлат бошқарув органлари (бундан буён матнда давлат органлари деб юритилади) томонидан уларга берилган ваколатларга мувофиқ аниқланган давлатнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарар суммаларини Давлат бюджети даромадига йўналтириш тартибини белгилайди.
27. Мазкур Низомнинг 19-бандида кўрсатилган текшириш объектлари ва давлат органлари мансабдор шахсларининг айбига кўра Ҳисоб палатаси кўрсатмалари ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши таъминланмаганда, уларга нисбатан маъмурий жазо чоралари қўлланади, жиноят таркиби аломатлари мавжуд бўлган ҳолларда тегишли материаллар кўрсатилган мансабдор шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош прокуратурасига тақдим қилинади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази