LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2019 йил 18 ноябрдаги 167-сонли ««Электрон ҳукумат» тизимининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3204, 19.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 ноябрдаги «Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида»ги 256-сон қарорининг бажарилишини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ, давлат органлари ахборот тизимларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилаш мақсадида буюраман:
1. «Давлат органлари ахборот тизимларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом» иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган санадан ўн кун ўтгач кучга киритилсин.