Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

1.1. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартибини белгилайди.
Агар олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг 1-усулини қўллаш мумкин бўлмаса, ушбу Йўриқноманинг 2.1-бандининг учинчи — еттинчи хатбошиларида кўрсатилган усуллар кетма-кетликда қўлланилади. Бунда ҳар бир кейинги усулнинг қўлланилишига, агар божхона қийматини аниқлашда олдингисидан фойдаланиш мумкин бўлмаса, йўл қўйилади. Қийматларни чегириб ташлаш ва қўшиш усуллари тескари кетма-кетликда қўлланилиши мумкин.
Декларант ёки божхона брокери томонидан таққослаш учун тақдим этилган, ушбу банднинг ўн бешинчи — ўн саккизинчи хатбошларида кўрсатилган битимнинг баҳосига ва товарнинг божхона қийматига қуйидаги мезонлар бўйича фарқлар ҳисобга олинган ҳолда тузатишлар киритилади:
Фақат Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 304-моддасида белгиланган харажатлар қийматга қўшимчалар сифатида киритилиши мумкин:
Ушбу банднинг «а» — «д» бандларида кўрсатилган, битимнинг нархига киритиладиган харажатлар тегишли товарлар, ишлар ва хизматлар (ташиш, суғурта қилиш, брокерлик хизмати) учун ҳақ тўланганлиги тўғрисида ваколатли шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактуралар, тўлов топшириқномалари, чеклар) асосида аниқланади.
4.2. Товарнинг ташқи кўринишидаги жузъий фарқлар, агар бундай товар қолган жиҳатлари билан ушбу Йўриқноманинг 4.1-бандида кўрсатилган шартларига мувофиқ бўлса, унга айнан бир хил деб қарашни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қила олмайди.
Пуркагич иккита йиғма қисмдан иборат бўлади: а) насос ва қопқоғига бириктирилган учлик ва б) заҳарли кимёвий моддалар учун контейнер (идиш). Қисмларга бўлинган пуркагичларни ишлайдиган ҳолатга келтириш учун контейнер суюқлик билан тўлдирилади ва қопқоғи беркитилади. Шундай қилиб, ишлатиш учун тайёрланган пуркагичлар таққосласа бўладиган (ўхшаш) ҳолга келади, ҳамма жиҳатларига кўра, шу жумладан, физик хусусиятлари ва қадрига кўра бозорда худди шундай товарлар тарзида тақдим этилади, бундан бир мамлакатда у қисмларга бўлинган ҳолда, бошқасида эса йиғилган ҳолда қўйилиши бундан мустаснодир. Йиғишга доир операция айнан бир хил ёки ўхшаш товарлар тарзида кўриб чиқилаётган йиғилмаган ёки йиғилган товарлардаги фарқларнинг бартараф этилишига олиб келади. Шундай қилиб, товарларнинг бир ҳолатда йиғилган ҳолда, бошқа ҳолатда эса — қисмларга бўлинган ҳолда етказиб берилиши уларни айнан бир хил товарлар тарзида кўриб чиқишни истисно эта олмайди.
Агар айнан бир хил товар учун ушбу Йўриқноманинг 3.9-банди иккинчи қисмининг «а» бандида кўрсатилган харажатларнинг қиймати баҳоланаётган товар учун шундай харажатларнинг қийматидан масофа ва транспортнинг турларидаги тафовут туфайли анча фарқ қилса, айнан бир хил товарга доир битимнинг қийматига кўра аниқланадиган божхона қийматига тегишли тарзда тузатишлар киритилиши керак.
Божхона қийматини аниқлаш учун товарнинг сотиш нархидан 6.3-бандда кўрсатилган, товар бирлигига тўғри келадиган харажатларнинг бир қисмини чиқариб ташлаш керак бўлади. Масалан, бу, айтайлик, 18 пул бирлиги — савдо устамаси, 5,4 пул бирлиги — божхона божлари ва солиқлар, 0,6 пул бирлиги — транспорт харажатлари бўлсин. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилган ва товар бирлигига тўғри келадиган барча харажатларнинг жами суммаси 24 пул бирлигини ташкил этади. Товар бирлиги нархи 90 дан 24 пул бирлигини чиқариб ташлаш керак. Шундай қилиб, товар бирлигининг божхона қиймати 66 пул бирлигидан иборат бўлади. Божхона қийматини олиб кириладиган товарлар сонига тузатиш киритиб, баҳоланаётган товарлар туркумининг божхона қийматини белгилаш мумкин.
6.8. Баҳоланаётган, айнан бир хил ёки ўхшаш товарнинг баҳоланаётган товар олиб кирилишидан олдин тўқсон календарь кун ичида сотилганлиги фактлари мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу Йўриқноманинг 6.1-банди ва 6.3-банди биринчи — тўртинчи хатбошларининг қоидалари инобатга олинган ҳолда баҳоланаётган товарнинг божхона қийматини аниқлаш учун асос сифатида баҳоланаётган, айнан бир хил ёки ўхшаш товар бирлигининг қайси нархи бўйича Ўзбекистон Республикасида энг катта туркумда, ўзгармас ҳолатда, баҳоланаётган товар олиб кирилган кунга энг яқин муддатда, лекин баҳоланаётган товар олиб кирилган кундан эътиборан тўқсон кундан кечиктирмай сотилаётган бўлса, ўша нарх қабул қилинади.
б) ушбу банднинг «а» бандида акс эттирилмаган умумий харажатларнинг ҳажми ва баҳоланаётган товар ишлаб чиқарилган айни ўша мамлакатда ишлаб чиқарилган айни ўша классдаги ва турдаги товарни Ўзбекистон Республикасида сотишда одатда экспорт қилувчи томонидан олинадиган фойда;
7.4. «Умумий харажатлар» атамаси ушбу Йўриқноманинг 7.1-бандининг «а»-бандида акс эттирилмаган товарнинг ишлаб чиқарилиши ва экспортга сотилишига доир бевосита ва билвосита харажатларни қамраб олиши керак.
Тақдим этилган маълумотларни таҳлил этишда шуни қайд қилиш керакки, «фойда ва харажатлар миқдори» бир бутун сифатида кўриб чиқилиши лозим. Бу шуни англатадики, агар бирон-бир алоҳида ҳолда ишлаб чиқарувчи фойдаси миқдори унчалик катта бўлмасдан, унинг умумий харажатлари юқори бўлса, унда унинг биргаликда олинган фойдаси ва умумий харажатлари барибир одатда шундай синфдаги ёки турдаги товарлар сотилишида акс этадиган бундай кўрсаткичларга мувофиқ келиши мумкин. Бундай вазият, масалан, маҳсулот импорт мамлакатида бозорга чиқадиган ва ишлаб чиқарувчи ушбу бозорни ўзлаштириш билан боғлиқ юқори умумий харажатларини қисман шунинг ҳисобига қоплаш ниятида фойданинг ноль даражаси ёки ундан паст даражани қабул қиладиган ҳолда вужудга келиши мумкин. Агар ишлаб чиқарувчи импорт қилинадиган товарларни сотишда у алоҳида тижоратчилик ҳолатлари оқибатида фойда олишини кўрсата олса, унда унинг фойданинг амалдаги кўрсаткичларини оқлаш учун жиддий тижоратга доир далиллари мавжуд бўлиб, унинг нархларга оид сиёсати саноатнинг ушбу тармоғидаги оддий нарх сиёсатини акс эттириши шарти билан бундай кўрсаткичларни эътибор учун қабул қилиш керак бўлади. Бундай вазият, масалан, ишлаб чиқарувчилар талабнинг кутилмаган тарзда пасайиб кетиши натижасида нархларни пасайтиришга мажбур бўлганида ёки улар товарларни импорт мамлакатида ишлаб чиқариладиган товарлар тоифасини тўлдириш тартибида сотадиган ва ўзининг рақобатга бардошлилигини сақлаб қолиш мақсадида кам фойдага рози бўладиган ҳолда вужудга келиши мумкин.
7.6. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 304-модда биринчи қисми «а» бандида кўрсатилган харажатларга қуйидаги товарни божхона ҳудудига олиб кириладиган жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган харажатлар киради:
8.1. Агар товарнинг божхона қийматини ушбу Йўриқноманинг 2.1-бандининг иккинчи — еттинчи хатбошларида кўрсатилган божхона қийматини аниқлаш усулларини кетма-кетликда қўллаш натижасида декларант ёки божхона брокери томонидан аниқлаш мумкин бўлмаса, баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати божхона қийматини аниқлаш усулларининг муддатларни қўллаш, товарларнинг ишлаб чиқарилган мамлакатини, айнан бир хиллигини ёки ўхшашлигини аниқлашга доир талабларини бир мунча қайишқоқлик билан қўллаш орқали аниқланади.
8.5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сарфланган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, 4-усул билан божхона қийматини аниқлаш учун иловага мувофиқ эксперт баҳолаш қўлланилишига йўл қўйилади. Бунда товар бирлигининг божхона қиймати аниқланиб, кейинчалик бутун туркумнинг божхона қиймати қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази