ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МИКРОКРЕДИТЛАШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ ВА ДАСТУРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРАЁТГАН НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 24 августда 1620-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2006 йил 29 декабрдаги 111-сон, 2006-53-сонли «Ўзбекистон Республикасида микрокредитлашни ривожлантириш лойиҳаларини ва дастурларини амалга ошираётган нотижорат ташкилотларга солиқ солиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2007 йил 18 январдаги 11-мҳ-сонли буйруғи билан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги ва «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 августдаги «Ўзбекистон Республикасида микрокредитлашни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 309-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 15-16-сон, 126-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. Илова* қилинаётган Ўзбекистон Республикасида микрокредитлашни ривожлантириш лойиҳаларини ва дастурларини амалга ошираётган нотижорат ташкилотларга солиқ солиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 24 август,
78-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 24 август,
2006-39-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 356-модда)